Barcha bloglar

Ҳамма нарсада ишонч ва қўллаб-қувватлаш. Ситора Омонова Ўзбекистонда қизлар учун илк ижтимоий тармоқ иши ҳақида

Ҳамма нарсада ишонч ва қўллаб-қувватлаш. Ситора Омонова Ўзбекистонда қизлар учун илк ижтимоий тармоқ иши ҳақида

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси Ситора Омонова қандай қилиб Ўзбекистондаги қизлар учун ягона ижтимоий тармоқнинг “юзи”га айланганини Plov.Press нашрига айтиб берди.

Ситора таниқли шахс, чунки у  MY5, Sevimliтелеканалларида бошловчили, шунингдек, мамлакатидаги энг машҳур пазандалик сайтларидан бири – zira.uz муҳаррири сифатида иш тажрибасига эга.

“Sunday brunch” лойиҳасининг муаллифиман, яъни аёллар учун якшанба кунги нонушта ва мастер-класслар ташкил қиламан. Айнан шу лойиҳа орқали Mili жамоаси мени топди. Instagramда саҳифамни фаол равишда юритар, турли мавзуда постлар ёзардим. Mili ижтимоий тармоғи асосчилари Искандар Шарифов ва Санжар Халиловга контентим ёқиб қолади ва улар ўз веб-сайтида блог юритишни таклиф қилишди. Лойиҳағояси менга ёқди, чунки қизларимиз ривожланиши, фақат олдинга интилиши тарафдориман. Бир ойдан кейин Искандар мени суҳбатга чақирди ва медиа-менежер лавозимига ишга таклиф қилди. Лойиҳа, миссия, келажак режалар билан яқиндан танишиб, бу лойиҳага янада меҳр қўйдим”, – дейди Ситора,Miliга қандай келганини эслаб.

Таъкидлаш жоизки, лойиҳа қизлар, албатта, Ўзбекистоннинг барча аёлларини фақат аёллардан иборат дўстлари доирасини яратиш, ўзи орзу қилган касбни топиш, фақат аёллар бўладигантадбирларда иштирок этиш ва кундалик муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради.


Ижтимоий тармоқ 2022 йилнинг февраль ойида ишга туширилган. Унинг асосчилари 24 ёшли Искандар Шарифов ва Санжар Халиловлар дўстлари ва танишлари рафиқаси ва опа-сингилларини ижтимоий тармоқларга киришини чеклашига тобора кўпроқ эътибор бераётгани учун бу ишга қўл уришган. Искандар ва Санжар мактабдан дўст, иккаласи ҳам 5 йилдан ортиқ вақтини IT соҳасига бағишлаган. Искандар Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиалида таҳсил олган, Санжар эса Санкт-Петербург университетларидан бирини тамомлаган.


“Лойиҳамиз ҳали жуда ёш, лекин у жамият нимага муҳтожлигини аллақачон кўрсатиб турибди. Июнь ойида иловамизни ишга туширдик, унинг ёрдамида обуначилар нафақат ҳаётини қизқиарлироқ қилишива соддалаштириш сирларини билиб олиши, балки дунё, мамлакатимиз, хорижда ўтказилаётган тадбирлар ҳақида қизиқарли фактларни ҳам ўрганиши мумкин. Бугунги кунда иловада аллақачон 5 мингдан ортиқ обуначи бор. Бу бир неча ойдаги натижа холос. Ижтимоий тармоғимиз бошқалардан нимаси билан фарқ қилади, деган саволга, биз учун энг муҳими обуначиларга фақат энг фойдали контентни тақдим этишдир деган бўлардим”, – дейди қаҳрамонимиз, Mili ижтимоий тармоғи медиа-менежери Ситора Омонова.


У, компаниянинг бошқа вакиллари сингари, контентни саралайди, блоггерлар билан ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб боради ва Ўзбекистондаги муваффақиятли аёллар билан интервьюлар уюштиради.

“Асосий вазифамиз қизларга улкан маълумотлар оқими орасида энг кераклисини топишга ёрдам беришдир. Сир эмаски, машҳур ижтимоий тармоқлар биз кўп вақтимизни сарфлайдиган турлимаълумотлар билан тўлиб ётибди”, – дейди у.

Ситоранинг таъкидлашича, бугунги кунда Mili лойиҳаси пазандачилик сирлари ҳақида сўз юритадиган, тиббий кўникмаларни ўргатувчи, муайян муаммоларни ҳал қилиш йўлларини излаётган мутахассис блоггерлар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. Улар, шунингдек, аёл аудиторияга хорижий тилларни ўрганишга ёрдам берадиганлар билан ҳамкорлик қиладилар.


“Ўзбекистоннинг таниқли аёллари билан қилганинтервьюларимиз ҳам жуда машҳур, суҳбатлардауларнинг ҳаёт йўли, бизнес, оила ва ўзларига қандай ғамхўрлик қилиши ҳақида кўпроқ гапирамиз”, – дейди Ситора.

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети 4-курс талабаси Ситора Омонова бугунги кунда ўз ҳаётини Mili лойиҳасисиз тасаввур қила олмаслиги, унинг асосий вазифаси қизларга фақат ўзлари ҳаётининг яратувчиси, барчаси ўзига нисбатан қандай муносабатда бўлишларига боғлиқлигини тушунтиришэканлигини таъкидлайди. 

“Шахсий ўсиш нуқтаи назаридан эркаклар рақобат орқали, аёллар эса қўллаб-қувватлаш орқали ривожланишини тушуниш керак”, – дейди Ситора.

Омонов фаолиятининг дастлабки ойлари ҳақида гапирар экан, у аввалига жамоаси ишончсиз муносабатга дуч келганини тан олади. Ҳар бир янгиликда бўлгани каби, аксарият одамлар “Қизлар учун биринчи ижтимоий тармоқ” лойиҳасида ҳам фақат салбий нарсаларни қидира бошлади, аммо кейинчалик Ситора ҳам лойиҳанинг бошқа вакиллари ҳам кузатувчиларда ҳурмат уйғота олди, ҳамда атиги икки ой ичида мингга яқин обуначига тўплашга муваффақ бўлди. Қизиғи шундаки, жамоа ўз сайтида ўша пайтда пулли обуначиларни тўпларди. Бугун иловадан фойдаланиш ёки Instagram, TikTok ва YouTube Mili саҳифасини бепул кўриш мумкин.

Омонованинг сўзларига кўра, мамлакатдаги ягона аёл ижтимоий тармоғининг улкан режалари бор: бутун Ўзбекистонни қамраб олиш, МДҲ макони, эҳтимол Европага кириш. Аммо энг муҳими, дунёнинг барча тилларида аёллар учун фойдали контентни топиш ва яратиш, албатта, сайёрадаги барча аёлларни бирлаштиришдир.

 

O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Оммабоп теглар

Шунингдек, ўқинг


Подпишитесь
на наш Telegram канал