Barcha bloglar

Елена Макарованинг сеҳрли дунёси

Елена Макарованинг сеҳрли дунёси

Олти йил аввал тошкентлик Елена Макарова ўзининг биринчи болалар китобини нашр этди. Яқинда унинг уч жилдли “Эртаклар” тақдимоти бўлиб ўтди. PLOV.PRESS ўзбекистонлик ҳикоячидан эртаклар интернет авлоди болаларига қандай етиб бориши, унинг икки тилда нашр этилган эртаклари мактабгача ёшдаги болалар ва мактаб ўқувчиларини қандай бирлаштирганини билишга қарор қилди.

Елена Макарова сизни таклиф қиладиган сеҳрли дунё мўъжизалар ва кашфиётларга тўла, у катталар учун ҳам, болалар учун ҳам илиқ ва қулайдир. Унинг эртак ва шеърлари қаҳрамонлари жонли ва реал, самимий ва таъсирчан бўлгани учун ҳам ёш китобхонлар ва уларнинг ота-оналарига жуда яқин. Қаҳрамонимиз болалигидан ижод билан шуғулланади ва “Дадам, онам, укам ва мен”нинг биринчи нашри олти йил олдин унга болалар адабиётига профессионал йўлни очди. Хўш, қандай қилиб у эртакчи бўлган?


 Елена Витальевна, қачон эртак ёзишни бошлагансиз? Бу қарорга нима сабаб бўлди ва бугунги кунда сизни ёзишга нима илҳомлантирмоқда?

 Ўсмирлигимда шеър ёзганман. Рус тилидан вилоят олимпиадаларида қатнашганман. Яъни, эсимда қолгани, доим заруратдан нимадир ёзганман. Асосан улар эртак ва шеърлар эди. Лекин уларни нашр этиш ҳақида ҳеч қачон ўйламаганман.

Яқинда нашр этилган эртакларни 5 йил олдин ёзишни бошладим. Тарбиявий эртаклар тўпламинияратмоқчи эдим. Катталар уларни болаларга ўқиббериш орқали, болаларга “нима яхши” ва “нима ёмон”лигини тушунтириш учун бош қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатларидан мисоллар келтириши мумкин.

Болалар учун ёзиш қийинми ёки осонми? Бу ерда, сизнингча, биринчи навбатда нима муҳим? Асарларингиз учун қаҳрамонларни қандай топасиз?

— Ҳам қийин, ҳам оддий. Ёш тингловчини ёки мустақил ёш ўқувчини қизиқтирадиган мавзу ёки сюжетни топиш муҳимдир. Менинг эртакларимнинг қаҳрамонлари эса одамларга маълум характер хусусиятларига эга бўлган ҳайвонлардир.


 Рус тилида эртак ёзасиз. Ўзбекистонда эртакларингизнинг ўқувчилари кимлар, улар ҳақида фикр-мулоҳазаларингиз борми? Асарларингиз мамлакат ташқарисида ҳам ўз ўқувчиларини топадими?

— Ўз она тилим — рус тилида ёзаман. Яқинда уч қисмдан иборат эртаклар тўплами нашр этилди, шунинг учун ҳамон ўқувчиларимни кутаман. Белоруссияда “Менинг болам” шеърлар тўпламим нашр этилди. Унинг тақдимоти ўтган йилнинг декабр ойида бўлиб ўтган. “Cваё дзiцяня”тўпламини бу мамлакатда таниқли шоира Мария Мучинская беларус тилига таржима қилган.

Гаджетларида маълумотлар билан тўлиб-тошган замонавий болаларга эртаклар керакми? Агар ҳа бўлса, унда нима учун, сизнингча, ва қандай қилиб эртаклар замонавий кичкина китобхоннинг қалбига йўл топиши мумкин?

— Фарзандларимиз ўз даврининг фарзандлари. Шунинг учун эртаклар замонавий бўлиши керак. Болалигимда эртак ўқимаган болани тасаввур қила олмайман! Яхшилик ва ёмонлик мавзулари доимо талабга эга. Ўйлайманки, эртаклар китобининг ранг-баранг расмлари, албатта, ўғил-қизлар эътиборини тортади, катталар эса уни болаларга ўқиб бериш орқали унинг мазмун-моҳиятини англашга ёрдам беради.


Сизнингча, замонавий болалар ёзувчиси ва шоири қандай бўлиши керакИккаласини қўшиш қанчалик қийин?

— Замонавий болалар ёзувчиси замон билан ҳамнафас бўлиши керак, ваҳоланки, юқорида айтганимдек, “бошланғич” бола тарбияси мавзулари асрлар давомида ўзгармаган. Сиз шунчаки замонавий тилда, лекин болалар тушунадиган тарзда ёзишга ҳаракат қилишингиз керак.

“Эртаклар олами” номли уч жилдлик китобингиз ўзбек тилига таржима қилинган. Бу фикр қандай ва нима учун пайдо бўлди, уни ким қўллаб-қувватлади? Бошқа шунга ўхшаш режалар борми?

— Ёш китобхонлар аудиториясига ўз она ўзбек тилида етказиш мақсадида эртакларни ўзбек тилига таржима қилиш шунчаки “ғоя” эмас эди. Эртаклар шундай тузилганки, икки тилда – рус ва ўзбек тилларида матнлар ёнма-ён жойлашган. Шундай қилиб, бир тилдан бошқа тилга таржимани параллел таққослаш имконияти яратилади. Менимча, бу давлат тилини ўрганиш учун катта ютуқ! Таржимани ўзбек тили филологи, профессор Азиза Машраббекова амалга оширди. Жанубий Кореяда, Хангук Жаҳон тиллари университетида ўзбек тилидан дарс беради. Тасаввур қилинг, у ерда Кореяда ўзбек тилини ўрганишади! Дарвоқе, бу эртаклардан корейс талабалари учун қўшимча материал сифатида фойдаланиш режалаштирилган.

Режаларга келсак, албатта бор. “Болам” шеърий тўпламимнинг ўзбек тилига таржимаси тайёр. Ўзбекистоннинг машҳур шоираси, доцент, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ўзбек тили кафедраси мудири Кавсар Турдиева таржимасида “Har kimning o‘z bolasi” тўпламидаги шеърлар ажойиб янграйди. Уни нашр этиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида кўриб чиқилмоқда,кутяпмиз.

Евроосиё ижодий гильдияси ECG (Лондон)нинг Voices of Friends 2023 халқаро шеърий танлови ғолибларидан бири бўлдингиз. Нега унда иштирок этишга қарор қилдингиз?

— Voices of Friends 2023 шеърий танловида иккинчи ўринни эгалладим, лекин мен учун бу албатта катта ғалаба. Бу халқаро мусобақа! Бу ҳақда Facebookда билдим. Бир йил аввал “Энг яхши китоб” танловида “Энг яхши ижодий иш” номинациясида ғолиб бўлган “Менинг фарзандим” тўпламидан шеърлар танловига тақдим этишга қарор қилдим”. Танловнинг халқаро ҳакамлар ҳайъатининг фикрини ҳам билмоқчи эдим.

Ҳозир нима устида ишлаяпсиз, олдинда қандай режаларингиз бор?

— Ҳозир аудиокитоб тайёрлаяпман. Тошкент ахборот технологиялари университетининг Медиа марказида рус ва ўзбек тилларида эртакларнинг аудиоёзувлари аллақачон олиб борилган. Ишни мазкур университетнинг телевизион медиатехнологиялар кафедраси мудири Ботир Жолдасович Базарбоев мувофиқлаштириб, эртакларнинг мусиқий жўрлиги “Ўзбекистон 24” радиоканалининг устахонасида Наталья Николаевна Юдина бошчилигида ижро этилди.

Ўзбекистондаги русийзабон ёзувчи сифатида шахсий фикрингиз билан ўртоқлашсангиз рус тили мамлакатда таълим, билим ва одамларнинг алоқаларини кенгайтириш ва бошқа соҳаларда қандай рол ўйнайди.

— Рус тили миллатлараро мулоқот тилидир. Ўзбекистонда русийзабонлар кўп. Адабиёт барчамизни бирлаштиради. Ёзувчи — номи фахрли эшитилади! Лекин мен ўзимни болалар учун асарлар муаллифи деб атаган бўлардим.

Рус тили филологи бўлганим учун, буни тўғридан-тўғри вазифам ҳам. Чет элликларга она тилимни ўргатаман. 15 йилдан ортиқ вақт давомида “рус тилининг хусусий курси”ни ўргатаман.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Оммабоп теглар

Шунингдек, ўқинг


Подпишитесь
на наш Telegram канал