Barcha bloglar

Кино юлдузи Фарҳод Маҳмудов: “Ҳар қандай йўлнинг бошида қийин бўлади”

Кино юлдузи Фарҳод Маҳмудов: “Ҳар қандай йўлнинг бошида қийин бўлади”

Машҳур актёр Фарҳод Маҳмудовнинг ҳаётини орзу тақдир билан учрашишининг ёрқин мисоли дейиш мумкин. Унинг истеъдоди ва бадиий харизмиболалигида, Фарҳод мактаб ўқувчиси сифатида биринчи марта фильмларда пайдо бўлганида намоён бўлди. Қоида тариқасида, кинодан, севикли аёлини тарк этмагани каби кетиб бўламйди. Ўшандан бери Фарҳод Маҳмудов кино жараёнида қолди ва ВГИКни тугатгандан сўнг унинг ҳаётида театр ҳам пайдо бўлди.

“Бригада” сериалида суратга олингандан сўнг, “ТЭФИ” мукофотига сазовор бўлган актёрнинг ҳаёти ўзгарди. У машҳурликка эришди. Аммо бу воқеа Фарҳодни “чегаралаб” қўймади. Бугунги кунда унинг бисотида Россия Федерацияси ва Доғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвонига сабаб бўлган етмишдан ортиқ фильм бор. Шунингдек, у Москва ВГИКда миллий актёрлик тўгарагини бошқаради.

Фарҳод Маҳмудов ҳаёти ва ижодига оид саволларга жавоб берди.

– Ҳаётингизда кино актёри бўлишга қарор қилган пайтингизни эслайсизми? Бу қачонбўлганди?

– Йўқ, эсимда йўқ. Бу бир кунда пайдо бўлган эмас эди. Кино ҳаётимда келди ва қолди. Мактаб йилларидан бери фильмларда роль ўйнайман. Мактабни тугатгач, кино ишлаб чиқариш, кино санъатида қолишимни билардим, лекин кино актёри бўлиш-бўлмаслигимни аниқ билмасдим.


– Ижодий йўлингизнинг бошида сизга қийин бўлганми? Бўлса, нимада қийналгансиз?

– Осон йўл борми? Йўлнинг бошланиши ҳар доим қийин. Аввалига бу қизиқарли ва қувноқ эди, кейин қизиқарли ва қийин бўлди, қанчалик узоқ бўлса, шунчалик қийин ва қизиқарлироқ бўлди.

– Қайси фильмни кўпроқ эслайсиз? Нега?

- “Бригада”даги иш ҳаммадан кўп эсда қолган бўлса керак. Ўша вақтга келиб, ҳамма нарсаниаллақачон тушунган, профессионал актёр эдим. Бу жуда қизиқарли иш, ажойиб жамоа эди. Бундан ташқари, яхши фильмлар ҳам бор, лекин “Бригада”ижодий йўлимда катта из қолдирди, шунинг учун уни энг яхши деб биламан.


– Энг қийин деб эслаб қолган ролингиз борми?

– Эҳтимол, энг қийини “Ҳузурингизга фаришта келди” киноси устида ишлаш бўлди. Мен буюкинсон – Талгат Нигматуллинни ўйнадим. Фильм режиссёри билан бу персонажнинг тақдимоти ва роль ижроси борасида турлича фикрда эдик. Бу ерда қийин бўлгани ўзимга қарши боришим шарт эди, яна режиссёр мендан нимани хоҳлаётганини унчалик тушунмасдим.

– Сиз учун энг осон роль қайси бўлган, агар бўлса?

– Бундай роллар, ўйлашимча бўлмайди. Ҳа, баъзида шундай вазиятлар ҳам бўлади, суратга олиш майдончасига олиб келишади ва бир жумла айтасан, тамом, роль тугайди. Шунақаси ҳам бўлиб туради. Эҳтимол, бу энг осон роль бўлиши мумкин.

– Сиз ВГИКдаги ижодий тўгаракка раҳбарлик қиласиз, албатта, бугунги талабаларни кўрасиз. Улар ҳақида нима дея оласиз?

– Улар ажойиб. Ёш, фаол. Биз ҳам бир пайтлар шундай бўлганмиз, лекин бизнинг авлод билим даражаси билан ажралиб турарди. Бизнинг даражамиз ҳозиргидан анча юқори эди. Энди тез-тез уларнинг кўп нарсани билмасликларига тўқнаш келиб қоламан. Одамлар ҳозир камроқ ўқийбошлашди. Деярли ҳеч нарса ўқимайди деса ҳам бўлади. Совет Иттифоқи дунёдаги энг “ўқийдиган”давлат бўлганига қарамай, бу барча постсовет мамлакатлари учун ҳозирги муаммо.

– Фарҳод, Тошкентга тез-тез келасиз. Мамлакатдаги, жамият ҳаётидаги ўзгаришларни сезяпсизми?

– Албатта, мамлакатнинг кучли ва жадал ўзгариб бораётгани самолётдан тушган заҳоти дарҳол сезилади. Ўзбекистон ҳаётидаги ўзгаришлар барча босқичларда сезилмоқда десам, муболаға бўлмайди. Бу ҳақда узоқ вақт гапириш мумкин.

– Сизнингча, ўзбек киноси Голливуд даражасига интилиши керакми?

– Ҳар доим энг яхшисига интилиш керак. Голливуд мисолига келсак... Ўзбек киносининг ўзига хос буюк тарихи бор. Унинг ўзига хослиги бор ва менимча, уни қайта тиклашга ҳаракат қилиш керак.

– Бугун ўзбек киноси қандай? Ўзгаряптими?

– Ҳа, у ўзгармоқда. Лекин менимча, биз Совет давридаги даражага қайтишимиз керак. Бизда буюк кинолар, буюк режиссёрлар, буюк кинематографлар бор эди. Негадир ҳамма буни унутишга шошилди. Лекин беҳуда. Ҳозир ўзбек кинематографиясига жуда оз сармоя киритилмоқда, суратга олиш кам, демак, савия ҳам заиф.

– Сизнингча, актёрнинг энг яхши иккитафазилати?

– Сабр ва меҳнатсеварлик.

– Инсонда нимани кўпроқ қадрлайсиз?

- Садоқатни.

– Агар автобиографик китоб ёзадиган бўлсангиз, унга қандай ном берган бўлардингиз?

– Уни “Ҳаёт дарёси тўлқинларида” деб атаган бўлардим.

O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Оммабоп теглар

Шунингдек, ўқинг


Подпишитесь
на наш Telegram канал