Barcha bloglar

Навоий театри ва шахсий студияда ишлаш. Москвалик Мария Левицкаянинг Тошкентдаги фаолияти

Навоий театри ва шахсий студияда ишлаш. Москвалик Мария Левицкаянинг Тошкентдаги фаолияти

Асли москвалик балерина Мария Левицкая кўп йиллардан буён Марказий Осиёда нозик санъатни ривожлантиришга ҳисса қўшиб келмоқда. Ўзбекистонда Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида хореограф-мураббийбўлиб ишлайди, шунингдек, ўзининг рақс студиясини ҳам бошқаради.


Таълим ва ижоддаги илк қадамлар

Мария болаликдан рақсга тушишни яхши кўрарди, шунинг учун шу йўналишда касб танлади. У ГИТИСда, шунингдек, Нина Львовна Семизорова мураббийлигида балериналик касбининг сирларини ўрганди. Ўқиш пайтида Левицкая устоз ва хореограф муҳимлигини тушунди.

Унинг Марказий Осиёга саёҳати 2013 йилда Тожикистондан бошланди, у ерга ГИТИСда таҳсил олаётган пайтда келади. Кейинчалик у Садриддин Айний номидаги Опера ва балет театрида бош хореограф ва балет труппаси раҳбари лавозимида фаолият олиб борди, у ерда 4 йил ишлади.


Ўзбекистонга келиш

Тожикистондан кейин Мария Ўзбекистонга йўл олди ва бу ерда ўзбек балетмейстери ҚўрқмасСагатов билан танишиб қолди. Унинг шарофати билан москвалик хореограф Ўзбекистон Катта театри ва Хореография академиясига ўқишга киришга муваффақ бўлди.

Тошкентда Россия халқ артисти Андрис Лиепа томонидан саҳналаштирилган кўплаб премьераларни тайёрлашга ёрдам берди. Мария театрнинг балет труппаси билан академик спектакллардаги саҳналарни, масалан “Оққуш кўли” ва “Қарсилдоқ”ни яхши кўради. Томошабинлар труппа муваффақиятини қайд қилишса, у хурсанд бўлади. Бундан ташқари, Левитская “Шаҳар шовқини” балетини саҳналаштириб, ўзини хореограф сифатида ҳам намоён қилди.

Мария нафақат хореограф ва режиссёр, балки тез-тез санъаткорлар билан бирга саҳнага чиқади, масалан, у Минкуснинг “Дон Кихот” асарида Китри ролини ижро этган.

Ижодкорликка ёндошув

Левицкая турли, нафақат классик, балки замонавий мусиқа – Бетховен ва Мотцарт, Франк Синатри ва Хю Лори остида ҳам спектакллар қўяди. Бундан ташқари, уни миллий мавзу ўзига жалб қилади. Унинг санъат одами ўзига хос бўлмаган маданиятни сингдира олиши, тарихнинг янги қирраларини кашф этишга қодирлигига ишончи комил.

Бунинг учун, Левицкая таъкидлаганидек, мамлакатда бир муддат яшаш мақсадга мувофиқдир. Бу маданиятни билиш, мусиқа ва унинг ритмини тушуниш, пластикликни кўриш, шунингдек, одамларнинг руҳий ҳолатини ўзлаштириш имконини беради.

Мария учун балет саҳналаштириш бир кишининг эмас, балки катта жамоанинг иши. Фақат шу ҳолатда ҳақиқий томошабоп асар чиқиши мумкин.

Болалар билан ишлаш

Мариянинг асосий фаолияти – болалар билан ишлаш. Душанбеда студия очгани туфайли бу борада тажрибага эга эди, шу боис Тошкентда ўз мактабини очишга қарор қилди.


Левицкая йўқ жойдан балет ва замонавий хореография студиясини яратди. У ўзи мурожаат қилган барча давлат органларидан ижобий жавоб олгани ва қўллаб-қувватланганини таъкидлайди.

Мариянинг айтишича, Тошкентда рақснинг турли йўналишлари бўйича кўплаб мутахассислар яшашади. Ҳамфикрлар топиш ва студиянинг ўқитувчилар таркибини тўлдиришга муваффақ бўлди. Студия турли жанрларни тақдим этади: балет, актёрлик, замонавий мусиқий йўналишлар, гимнастика. Шогирдларни кўпинча 2,5 ёшдан бошлаб олади, ҳозир уларнинг сони жуда кўп.

Левицкая студияни болалар ҳам, катталар ҳам ўзларига ёқадиган нарсаларни топадиган ҳақиқий маданият марказига айлантиришни орзу қилади. У, айниқса оилавий лойиҳаларга қизиқади. Декабрьойида студия ўзининг бир йиллигини нишонлайди, бундан ташқари Марияни янги театр мавсуми ва ўқув йили кутмоқда.

iz.ru, asiaplustj.info, леvistudio.uz сайтлари материалларидан фойдаланилди.

O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Оммабоп теглар

Шунингдек, ўқинг


Подпишитесь
на наш Telegram канал