Barcha bloglar

Оксфорд ёки Кембриж? Нукус президент мактабининг 11-синф ўқувчиси иккита университет грантини қўлга киритди

Оксфорд ёки Кембриж? Нукус президент мактабининг 11-синф ўқувчиси иккита университет грантини қўлга киритди

Айзода Баймуротова "Immerse Education" дастури бўйича ўқиш учун стипендияни қўлга киритгач, икки ҳафта Кембриж университетида ўқишга қарор қилди. Унинг мактабида дарслар ушбу нуфузли университет тизимига мувофиқ ўтказилади.

Кембриж университети имтиҳон кенгаши вакиллари Президент мактабига қабул пайтида энг қийин тестлардан ўтган минглаб абитуриентлардан орасидан Айзодани танлаб олишди. Имтиҳонларни ҳам улар олишган эди.

Тестлар инглиз ва ўзбек тиллари, математикадан мантиқий фикрлаш борасидаги саволлардан иборат эди. Айзода барча тестларни аъло даражада бажарди.

Нукусдаги Президент мактаби ўқувчилари Ўзбекистонда биринчи бўлиб давлат раҳбари ташаббуси билан очилган даргоҳда ўқишни бошлашган. Мактаб 2019 йилнинг декабрь ойида 144 та ўқувчи қабул қилиб, таълим беришни бошлаганди. Ўша пайтда Қорақалпоғистоннинг турли ҳудудларидан келган 7,5 мингдан ортиқ мактаб ўқувчилари 144 та ўқувчи орасида бўлиш учугн омадларини синаб кўришганди.


Тест топшириб, Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси бўлишидан олдин, Айзода Хўжайли туманининг 3 -сонли умумтаълим мактабида таҳсил олган. Қиз биринчи синфдан аълочи ўқувчи сафида эди, у ёшига нисбатан қизиқувчан ва тенгдошларидан фарқ қилар эди. Айзоданинг онаси Зулайҳо Жўлдасова ўзлари яшайдиган туман марказидаги мактаблардан бирида синф раҳбари. Оила бошлиғи Даулетбой Тлеумуратов - иқтисодчи. Ота-онаси билим инсондан олиб қўя олинмайдиган инъом деб ҳисоблашгани боис, ҳар доим учта фарзандининг ҳар қандай ташаббусини мамнуният билан қўллаб-қувватлашади. Айзада тўртинчи синфдан бошлаб "Баркамол авлод" болалар марказидаги тўгаракда инглиз тилини ўргана бошлади. Кейин у ахборот технологияларига қизиқиб қолди.

— Ўрганган ҳар бир янги сўз мен учун кашфиёт эди. Ўқитувчиларим каби инглиз тилида гаплашишни тезроқ бошламоқчи эдим. Китоб ўқинг, таржимасиз фильм томоша қилинг, - дея эслайди Айзода. - Мактабда мен ҳам шу мавзуга эътибор қаратганман. Ўқитувчилар мени олимпиадаларга тайёрлай бошлашди. Аввал вилоят босқичларида, кейин республика босқичларида ғолиб чиқдим.

Айзодага Уильям Шекспир ва Оскар Уайльднинг тилини ўрганишга ёрдам берганлар орасида мактаб ўқитувчилари Замира Даулетова ва Гулназ Абдижамилова бор. Қизнинг айтишича, у ҳар доим дарсларни яхши ўтказиш қаторида, раҳбарлик ҳам қила оладиган, фанга қизиқтира оладиган ажойиб устозлар қўлида таълим олиш бахтига муяссар бўлган.


— Устозларим туфайли Президент мактабига кира олдим. Синовлар қийин эди албатта, мен қаттиқ хавотирда эдим. Айтишим керак, бу нафақат менинг хизматларим, балки собиқ ўқитувчиларимнинг ҳам хизмати. Уларсиз мамлакатдаги энг обрўли мактаб ўқувчиси бўлиш имконсиз эди,-дейди Айзода. - Президент мактабида ўқиш - ҳақиқий хаёлот. Ўқиш жараёни шунчалик ҳаяжонли, гўё сиз келажакдасиз!

Айзоданинг онаси Зулайҳо Жўлдасова айтишича қизи ўз келажаги борасида болалигида ўйлган. Унинг сўзларига кўра, бу ахборот технологиялари ва тил ўрганиш билан боғлиқ бўлгна. Ва шундай бўлди ҳам. Айтганча, Айзода оиласидаги инглиз тили иккинчи она тили бўлиб, қизнинг акаси ва синглиси бу тилни яхши билишади.

"Танловга тайёргарлик кўришда инглиз тили ўқитувчиси Ҳуморой Аширова ва информатика ўқитувчиси Нурлибек Татлимуратов ёрдам беришди", - давом этади Айзода Баймуратова. - Мен 500 сўздан иборат иншо ёзишим, тўғридан -тўғри ўрганмоқчи бўлган мавзу ҳақида гапиришим керак эди. Мавзуим "Сунъий онг: инсониятга зарар этказиши мумкинми?". Бу масалада ўз фикримни билдирдим. Менимча, унинг имкониятлари чексиз ва яқин келажакда уларсиз буни амалга ошириш мумкин бўлмайди.


Айзода АҚШ университетларидан бирига киришни, компьютер технологияларини ўрганишни мақсад қилган. Уни тугатгандан сўнг, уйга қайтишни, STEAM таълим дастурини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда, ҳозир ушбу дастур асосида Президент мактаби ўқувчилари таълим олишади.

"Мотиваторларим - ота-онам ва устозларимдир, улар менга кўп куч сарфлайди, барча ҳаракатларимни қўллаб -қувватлайдилар. Ҳар биримиздаги бор энг яхши нарсалар - улардан, қолган ҳамма нарсани ўзимиз яратишимиз керак, - дейди қиз. - Ҳамма нарса болаликдан бошланади ва агар сизда аниқ ҳаракатлар режаси ва ўзингизга ишонч бўлса, ютуқларнинг ўзи келаверади.


Айзодаданинг деярли бўш вақти йўқ, бутун ҳаёти билим олишга қаратилган.. Дам олиш кунлари Президент мактабининг битирувчи синф ўқувчиси уйига боради, шунда унга бироз дам олиш, ижодий иш билан шуғулланишга рухсат берилади. Айзода яхши чизади, лекин ҳозирча бу фақат шунчаки севимли машғулоти. Яна бир севимли машғулоти - инглиз тилида китоблар ўқиш, болалигидаги орзуси энди амалга ошди.

— Канадалик машҳур психолингвист Франк Смит "Бир тил сизни ҳаёт йўлакчасига олиб боради. Икки тил йўлдаги ҳамма эшикларни очади", дейди Айзода. - Агар сиз бу бунга амал қилсангиз, йўл узоқ ва қизиқарли бўлади.

 

O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Оммабоп теглар

Шунингдек, ўқинг


Подпишитесь
на наш Telegram канал