Barcha bloglar

Севара Назархон Европадан Осиёгача мухлислар қалбини қандай забт этди

Севара Назархон Европадан Осиёгача мухлислар қалбини қандай забт этди

Яқинда дизайнер Дилдора Қосимованинг модалар намойиши бўлиб ўтди. У Алишер Навоий номидаги Катта театр ёнидаги очиқ майдонда янги коллекциясини тақдим этди. Кўрсатувда Севара Назархон меҳмонлар олдида чиқиш қилди ва нега ватанида уни жуда севишларини – ақл бовар қилмас овози, жонли ижроси ва нафислигини яна бир бор намойиш этди.

Ҳозир Севара Ўзбекистондаги энг муваффақиятлиэстрада хонандаларидан бири. У ўз ватаниданташқарида ҳам танилган ва мунтазам равишдаЕвропа ва Осиёга гастроль сафарларига чиқади. Хонанданинг ижодий йўли қандай бошланганибарчага қизиқ бўлиши шубҳасиз.

Болаликдан мусиқага муҳаббат

Севара 1976 йилда Андижон вилоятида туғилган. Унинг ота-онаси бўлғуси юлдузга таъсир қилганмусиқа билан ошно эдилар. Эски дутор чолғусиничалаётган отаси унинг қалбида халқ оҳангларигамеҳр уйғотган. Вокал ўқитувчиси бўлган онам қизига биринчи сабоқни берган.

1998 йилда Севара Тошкентга кўчиб ўтди ваЎзбекистон Давлат консерваториясига ўқишгакирди. Бу ерда вокал қобилиятини кашф қилди вакеракли инсонлар билан танишди. Севара ўқишибилан бир вақтда қўшиқчи сифатида профессионал карьерасини қура бошлади.


Барчаси пойтахтнинг турли муассасаларида жаззқўшиқлар ижроси билан бошланди. Кўп ўтмай, Севара “Майсара суперюлдуз” мусиқий фильмидабош ролни эгаллади ва бу унинг карьерасигаажойиб туртки берди.

Дастлаб, “T-solo” гуруҳида қўшиқ куйлади, ундабарча қўшиқлар капелла усулида ижро этилди. Кейин хонанда Мансур Тошматов тузган “Sideris”гуруҳига кирди, бироқ бу узоқ давом этмади.

Жаҳоний шуҳрат

2000 йилда Севаранинг ҳаётида кескин ўзгаришларбўлди. Ўша йили ватанида машҳур бўлган“Bahtimdan” дебют альбомини тақдим этди.

Қолаверса, Назархон таваккал қилиб, катта пул сарфлаб, Буюк Британияга бориб, “Womad” этнофестивалида қатнашди. У ерда таниқлибританиялик мусиқачи Питер Гэбриел биланучрашди — бу лаҳзани хонанданинг карьерасидагиэнг муҳимидан бири деб аташ мумкин.


Дастлаб улар биргаликда “Yol Bolsin” альбоминиёзиб олишди. Кейин Севара Питер Гэбриелнингжаҳон турнесига чиқди. Ғарбий Европа, Америка ва Канаданинг нуфузли жойларида концертларбўлиб ўтди. Европа жамоатчилиги Севарани танолди ва қабул қилди, бу эса унинг янги босқичгакўтарилишига имкон берди.

2004 йилда у BBC World Music Award мукофотидаОсиёнинг энг яхши артисти деб топилди. КейинСевара жамоа билан яна Марказий Европа ва Осиёбўйлаб гастролларда бўлди ва 2006 ва 2007 йилларда “Bu Sevgi” ва “Sen” альбомлари чиқди. Унга киритилган қўшиқлар эстрада ижросидагихалқ мусиқасидир. Бу қарор Ўзбекистонтанқидчилари томонидан салбий қабул қилинган, аммо Севара аллақачон миллионлаб мухлислармеҳрини қозонди.


Россия ва телевидениедаги муваффақият

2010 йилда Севара рус тилидаги қўшиқларданиборат “Так легко” альбомини чиқарди. Шу туфайли Россияда ҳам мухлислар пайдо бўлабошлади, ва хонанда у ерда ҳам фаол гастролқилишни бошлади.

2012 йилда Севара Россиянинг “Голос” шоусида иштирок этди. У шоунинг финалига чиқа олмади, аммо кўплаб лойиҳа томошабинларинингсевгисини қозонди. Бундан ташқари, шоу доирасида хонанда “Там нет меня” қўшиғини ижроэтди, кейинчалик у қайта нашр этилган “Так легко” альбомига қўшилди. Бу хитни аввал бошқахонандалар ижро этган бўлсада, энг машҳури айнанСеваранинг версиясидир.



Шоудан сўнг Севара Россиянинг 30 та шаҳридаконцерт берди, шунингдек, Москва Халқаро мусиқауйида зални тўлдира олди. Ўзбек юлдузи рус тилида навбатдаги “Письма” альбомини тақдимэтди. Альбомни яратишда жаҳон мусиқа юлдузларииштирок этишди. Бундан ташқари, Вячеслав Бутусов ҳам жамоага келиб қўшилди.

Кейинги бир неча йил ичида Севара Россия телевидениесида тез-тез чиқиш қилди. “Вышка”, “Точь-в-точь”, “Танцы со звездами” шоуларидаиштирок этди. 2014 йил февраль ойи қўшиқчифаолиятидаги навбатдаги муҳим нуқта бўлди. Севаранинг “Victory (Sochi 2014)” қўшиғиОлимпиаданинг “Хиты Олимпийских игр Сочи 2014 II” мусиқий композицияларининг расмийтўпламига киритилган.

Севаранинг ижоди ва шахсий ҳаёти

Ижодий ютуқлари учун Севара нуфузли “Ниҳол” Давлат мукофоти, шунингдек, ЎзбекистонРеспубликасида хизмат кўрсатган артист унвонигасазовор бўлган.

Севара Ўзбекистонда туғилгани, рус мактабидатаҳсил олгани ва баъзан Англияда яшагани учунўзини маданиятлар чорраҳасида ўсган санъаткордеб атайди. Хонанданинг сўзларига кўра, унда ҳам ўзбекча, ҳам русча сўз, фикр, қўшиқ бирдек жаранглайди...


Қолаверса, Назархон ўзини бир жанргакиритишларини истамайди. У бир хил услубда “бўғилиб” қоламан дейди, шунинг учун ҳам ўзбекхалқ қўшиқлари, ҳам рус эстрадаси хитлариниижро этади. Севара қўрқмайди, аксинча, тажрибақилишни ва қизиқарли таклифларни қабулқилишни яхши кўради, шунинг учун унингуслубига рок, регги, фолк-рок, электропоп ҳамкиради.


Севаранинг шахсий ҳаётига келсак, бу масаладаёпиқликни хуш кўради. Маълумки, у продюсериБаҳром Пиримқуловга турмушга чиққан. Улар биргаликда ўғли Денгиз ва қизи Имон Анварни вояга етказишмоқда. Вақти-вақти билан оила Лондонда яшаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалади, аммо хонанданинг ўзи уларни рад қилади. Ўзини ватанпарварлиги, шу боис ватани Ўзбекистонда яшашини таъкидлайди.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Оммабоп теглар

Шунингдек, ўқинг


Подпишитесь
на наш Telegram канал