Barcha bloglar

Сирли InkUzArtдан граффити: Тошкентда диққатга сазовор ҳодиса

Сирли InkUzArtдан граффити: Тошкентда диққатга сазовор ҳодиса

Мана бир-икки йилдирки, InkUzArt номи Тошкент учуняхшигина танилди. Бу инсонни шахсан камчилик одам танийди, номи оммавий ахборот воситаларида кўринавермайди, машҳурликка интилмайди, лекин унингшаҳардаги граффити тошкентликларнинг аксариятитомонидан севиб томоша қилинади.

2020 йилда Чилонзор туманида бино деворларида кун мавзусига оид қизиқарли граффитилар пайдо бўла бошлади. Бу дарҳол жамоатчилик эътиборини тортди. Албатта, баъзида кўча рассоми ўз иши билан кескин ва провокационмаъно акс эттирарди, лекин ҳар доим ҳам долзарбмавзуларда. Шунинг учун, эҳтимол, InkUzArt граффитисинисанъат деб аташ мумкин. Ҳеч бўлмаганда, Абдураҳмон(InkUzArt) бадиий маълумотга эга бўлмаса ҳам, унингчизган расмлари жуда профессионал кўринади.

Расм чизишга меҳр Абдураҳмонда болаликдан намоёнбўла бошлаган. Онаси боланинг сурат чизишдаги маҳоратини кўриб, суратларини рассомга кўрсатиш ваўғлининг келажаги ҳақида маслаҳат сўрашга қарор қилди. Улар санъат институти эшиги олдида бехосдан ўртаёшлардаги бир одам – Ўзбекистон халқ артисти РаҳимАҳмедов билан тўқнаш келиб қолишади. У жажжи Абдураҳмоннинг ижодига бир назар ташлаб, уларни ўз устахонасига таклиф қилади.  Кўп қизиқарли нарсаларайтиб беради, асарлари каталогини тақдим этади, хайрлашиш олдидан болани кейинги ютуқлари учун дуо қилади. Бу учрашув бўлажак InkUzArtни илҳомлантиради, аммо у барибир санъат мактабига ўқишга кирмасликка қарор қилади. Бу йўдан уни қайтаришади. Аммо расм ва санъатга бўлган муҳаббат ва иштиёқини сақлаб қолиб, ривожлантиради.

InkUzArt билан суҳбат анча очиқ ва самимий ўтди. Самимийлик ҳар доим ўзига жалб қилади.

– Кўча санъатига қандай келгансиз?

– Ўзим учун уйда доим қоғозга фақат қора қалам билан чизардим. Пандемия пайтида кўчага чиқиб, ижодимни қоғоз варағидан “чиқармоқчи” бўлдим. Ўша кунларда қатъий карантин эди ва ҳеч кимнинг ташқарига чиқишига рухсат беришмасди. Лекин кўча санъати яратишни жуда хоҳлардим, шу боис кечалари дўстларим ёрдамида кўчага чиқар ва деворга сурат чизардим. Тез орада суратимни ўчириб ташлашларига ишонардим. Аммо эртаси куни эрталаб маҳаллий оммавий ахборот воситаларида муносабатпайдо бўлди, ишим ҳақида эслатмалар айланди бўлди. Бу мен учун ниҳоятда ёқимли эди.

– Сизда профессионал бадиий маълумот йўқ, ҳеч қандай академик қоидалар ёки чекловлар билан чекланмайсиз. Бу сизга кўпроқ эркинлик берадими?

– Билганимда қани эди. Профессионал рассом бўлишқандай эканлигини билмайман. Доим ўзимга шундайдейман: “Афсуски, рассомликка ўқимаганман. Эҳтимол, буяхшиликкадир”.

– Газ нархининг кўтарилиши ҳақидаги граффитиларингиз маҳаллий ҳокимлик томонидан бўяб ташландиБундай ҳолатдан хафа бўлдингизми? Ахир бу сизнинг санъатингиз.

– Йўқ, унчалик хафа бўлмайман. Албатта, бу яхшимас, лекин умуман олганда, бунга тайёр тураман, чунки бу ҳар қандай граффити билан бу ҳол содир бўлиши мумкин. Кўча санъатининг тақдири шундай.


– Кўча санъатини ўзингизники деб ҳисоблайсизми?

– Бу ҳаётим мазмуни.

– Ушбу фаолиятдан ривожлантиришнирежалаштиряпсизми?

– Матога сурат чизиш учун буюртмалар қабул қиламан. Кўча санъатига келсак, ҳеч қандай бренд рекламасидаиштирок этиш ниятим йўқ. Менга бир неча марта ҳақэвазига бренд рекламасини чизиш таклиф қилинган. Рад этганман ва фаолиятимни тижоратлаштиришнирежалаштирганим йўқ, чунки мен ижтимоий кўчарассомиман.

– Сиз учун нима илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади?

– Бу одатда ўз-ўзидан пайдо бўлади. Аммо китобўқиганимда, фильмлар томоша қилганимда ғоялар пайдо бўлади. Баъзан деворлар мени илҳомлантиради. Бўшдеворга қарайман ва унда чизилган расмни кўраман.


– Ижод қилишда фақат Чилонзор тумани билан чекланасизми? Ёки кейинчалик Чилонзордан нарига ўтиб, бошқа ҳудудларда кўча санъати яратасизми?

– Чилонзор билан чекланиб қолмайман. Лекин ҳозирча буборада деворларим етарли. Аммо бошқа туманларда ҳамграффити чизганман. Масалан, Яккасарой туманидагиКоррупцияга қарши кураш агентлигидаги деворни олайлик. Менинг кўча санъатим у ерда яхши “ўрнашди”.


– Ҳаётда касбингиз нима?

– Муҳандисман, геодезия соҳасида.

– Профессионал соҳангизда орзу қиладиган нарсангизборми?

– Йўқ.

– Кўча санъати иштиёқ соҳасида орзу қиладиганнарсангиз-чи?

– Орзу қилишга мойил эмасман. Хаёлий, охир-оқибат, амалга ошмайдиган орзулар менга бегона. Олдимга аниқмақсад қўйиш, унга томон интилиш ва эришиш ёқади.

– Ўтган йили пойтахт ҳокимлиги Тошкент шаҳринингбарча туманларида граффити ва деворий суратларяратиш нияти борлигини маълум қилган эдиБунгақандай муносабатдасиз ва ушбу лойиҳада иштирокэтяпсизми?

– Бу фикрга кўпроқ ижобий муносабатдаман. Уни қўллаб-қувватлайман. Албатта, улар менга қўнғироқ қилиб,иштирок этишни таклиф қилишди, лекин рад этдим. Чунки очиқ очиқ ишлай олмайман, акс ҳолда таниқли бўлибқоламан ва бу принципларимга зид.

– Шахсий кўргазма ташкил этиш ғоясига қандайқарайсиз?

– Ҳа, буни жуда хоҳлайман. Буни интилса бўладиганмақсади сифатида кўриш мумкин.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Оммабоп теглар

Шунингдек, ўқинг


Подпишитесь
на наш Telegram канал