Barcha bloglar

Ўзбекистондаги “Ғалаба кўнгиллилари”: “Раҳмат” деб айтинг

Ўзбекистондаги “Ғалаба кўнгиллилари”: “Раҳмат” деб айтинг

“Нафақат 9 май” – бу шунчаки шиор ва ҳаракатга йўриғи эмас, бу қалбларни тўлдирадиган энг самимий ва ҳақиқий туйғуларнинг намоёнбўлишидир. Ўзбекистон “Ғалаба кўнгиллилари” Иккинчи жаҳон уруши тақдирини ҳал қилганларга“раҳмат” айтишга вақт топишни ўзларининг муқаддас бурчи, деб биладилар.

Шафқат, виждон ва бурч

Жамоа раҳбари Сергей Ежков. Ўзбекистонлик буйигит “Ғалаба кўнгиллилари” Бутунроссия жамоат ҳаракатининг мамлакатдаги халқаро вакили бўлди. Бу ёш йигитлар учун фахрийларга ёрдам бериш шараф, виждон ва бурчдир. Кўнгиллиларга бириктирилган ҳар бир инсон юксак ҳурмат, шараф ва шон-шуҳратга лойиқ ҳақиқий қаҳрамонлардир. Уруш, асирликдаги лагерлар дўзахини босиб ўтиб, қамалдаги Ленинграддан омон қолганлар, фронт ортида меҳнат қилиб, бутун умри давомида ишонч, умид ва муҳаббатни кўксида олиб юришди.

Бу ижтимоий ҳаракатнинг умумий тарихи 2018 йилда Светлогорскдаги “БалтАртек” халқаро форумида бошланган.


– Ўша ерда лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди. Албатта, унга биринчилардан бўлиб қўшилдим, чунки Иккинчи жаҳон уруши хотирасини сақлаш мавзуси менга жуда яқин, – дейди Сергей Ежков. – Кейин 2019 йилда Москва ва Тула шаҳарларида дунёнинг кўплаб давлатларидан, жумладан Ўзбекистондан ҳам болалар йиғилди. Шу билан бирга, Халқаро жамоанинг координатори бўлиш учун танловдан ўтиш керак эди. Тўғрисини айтсам, бунга узоқ ва қаттиқ тайёргарлик кўрдим, жуда қийин бўлди. Асосий ва энг қийин вазифа фаолиятни ривожлантириш режасини тузиш, шу жумладан ўз мамлакатида жамоа яратиш эди. Қаҳрамон Тула шаҳрида биз ҳам маълум бир синовга дуч келдик –“Ўлмас полк” билан боғлиқ тадбирни ташкил этишда иштирок этиш. Илгари мен ушбу тадбирга тайёргарлик қанчалик қийинлигини, шаҳар ҳокимияти ва кўнгиллиларга қанча куч сарфлашини тасаввур ҳам қила олмасдим. Оғирлиги 10 килограммдан ортиқ бўлган рупорниберишди, мен илҳомланиб, эрта тонгдан тушгача у билан юрдим. Кечқурун деярли овозимни йўқотиб қўйдим, лекин ўша куни ҳис қилганларим билан солиштирганда бу ҳеч нарса эмас эди”, – деб эслайди Сергей.

Ўз мамлакатида халқаро координаторга айланган Сергей Ежков жамоа йиғишни бошлади, дастлаб унда 250 киши бор эди. Коронавирус пандемиясидан сўнг кўнгиллилар бироз камайди, ҳозирда уларнинг сони 60 га яқин бўлиб, 100 га яқин фахрийларга ғамхўрлик қилмоқда.


– Кўнгилли бўлиш ҳар доим шай туришни англатади, бу эрталаб соат 9 дан кечки 18:00 гача иш эмас, ҳарбийлар каби ҳар доим керакли жойда бўлиш", - дея давом этади Сергей. – “Нафақат 9май” шиоримиз бежизга эмас, яъни биз 24/7 алоқада бўлиб, кечаю кундуз исталган вақтда бобо-бувиларимизга ёрдам беришга тайёрмиз.

Кўчиш масаласини ҳал қилиш, озиқ-овқат ва дори-дармон сотиб олиш, телевизор ёки бошқа жиҳозларни таъмирловчини топиш, шунчаки самимий суҳбатлашиш учун бориш, кўнгиллилар ўз қарамоғидагилар билан ҳар бир учрашувдан хурсанд бўлишади.

Фахрийлар учун бундай учрашувлар, гарчи кўпчилиги қариндош ва яқинлари ғамхўрлигида яшашига қарамай, кичик байрамдир. Кексалар кўнгиллиларни ўзларининг қўриқчи фаришталари деб аташади, улар кундалик ҳаётини янада чиройли ва ёрқинроқ қилади.

– Биз ташриф буюрганлар орасида 98 ёшни қаршилаган фахрийларимиз ҳам бор! Улар билан мулоқот қилар эканмиз, уруш йилларида кўрсатган жасоратидан ҳайратда қолишдан тўхтамаймиз. Фронтда, орқада, қамалда қолган Ленинградда ватан учун жанг қилишди, ўз бурчи, иши, ватанларига содиқ қолишди, – дейди Сергей Ежков.


– Афсуски, уларнинг сафи тобора камаймоқда, шунинг учун биз фахрийлар билан суҳбатлашишни муҳим деб биламиз, шунингдек, доимий равишда уларнинг хотиралар архивини тўлдирамиз, уни ерда кўриш мумкин – zabotaoveteranah.ru.

Ватанпарварларни тарбиялаш

Фахрийлар ҳақида қайғураётганлар орасида нафақат мактаб ўқувчилари, талаба-ёшлар, балки ҳаёт қадрини биладиган, содиқ дўстларга эга, тақдирнинг оғир тўқнашувларини бир неча бор бошидан кечирган етук инсонлар ҳам бор. Улардан бири Азамат Мусабеков.

– Афғонистондаги совет қўшинларининг чекланган контингенти сафида хизмат қилганимдан кейин ҳам касалхоналарда анча пайт даволаниб юрдим. Уруш фахрийларининг бизга кўрсатаётган оталик меҳри ва ғамхўрлиги гарчи ёш бўлсамда, мени ҳайратга соларди, – дейди Азамат Алиевич.

– Бир жамоага айланган барча сафдошларимгаминнатдорчилик билдираман, биз биргаликда кучлимиз. Кўнгилли сифатида Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, қамалдан омон қолганлар, меҳнат фронти иштирокчиларини шарафлаш ва табриклашда қатнашдим. Бизга ўрнак бўлиб келган ва шундай бўлиб қолажак кекса сафдошларимизга ҳурматимни билдириш имкониятини бергани учун Ҳаракатга самимий миннатдорлик билдираман.


Ўзбекистондаги “Ғалаба кўнгиллилари” чинакам ватанпарварларни тарбиялайди, бунинг учун улар алоҳида эъзозланади ва таҳсинга сазовордир.

Ирина Мальгинова жамоага қалб амри билан келди, қиз энди одамларга керак бўлиш нимани англатишини аниқ билишини тан олади.

– Мени кўнгилли бўлиш ғояси илҳомлантирди: фахрийларга ёрдам бериш, нафақат Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари, балки буюк қаҳрамонлар хотирасини сақлайдиган ёшлар ҳам қатнашадиган турли тадбирларни ташкил қилиш, ҳам – дейди Ирина. – Айниқса, “Хотира шамлари” акцияси, бутун жамоамиз томонидан амалга оширилган ишлар кўлами менда катта таассурот қолдирди. Фахрийларнинг юзлари порлади, хотиралари билан ўртоқлашди, биз билан олдинги сафда қўшиқ куйлашди.


– Шунчаки уларга ёрдам бериш билан, хайрли иш билан чекланиб қолмай, бирга ҳаёт кечиринг, улардан ибрат олинг, доно маслаҳатларга амал қилинг, – дейди Марина Мальгинова. – Биз, кейинги авлод, улар билан бирга бўлиш, ҳикояларини эшитиш, чексиз миннатдорчилик сўзларини айтиш шарафига муяссармиз.

Донёр Жумаев ўша оғир дамларда далада отаси билан меҳнат қилган меҳнат фронти аъзоси Диёр Маҳматмуродович Жумаев бобоси билан фахрланади.

– Бобом ўша пайтлар ҳақида тез-тез гапириб берирарди. Одамлар қандай яшаган ва ишлаган. Ўзи буғдой экади, қўлда ўриб олади. Ертўлада яшашган, – дейди Дониёр. – Еримизда етиштирилган нон фронтга кетган. Тинч ҳаёт бошланди, лекин бувилар ва бувалар ғалаба қозониш қанча қимматга тушганини ҳеч қачон унутишмади. Буни биз, уларнинг невара ва чеваралари ҳам яхши биламиз. Мактабда ўқиб юрган кезларимда “Фахрий” акциясини ўтказдик, ота-онам билан бирга фахрийларга совғалар йиғардик, синфдошлар билан уларни Хотира ва Қадрлаш куни билан табриклашга борардик. Рўйхат ҳокимлик ва маҳалла қўмитасидан олинарди. Биз имкон қадар кўпроқ фахрийларни бориб кўришга, ҳеч кимни унутмасликка ҳаракат қилардик.


“Ғалаба кўнгиллилари” каби дўстона, аҳил жамоага кирганимдан жуда хурсандман. Ҳар сафар фахрийларни зиёрат қилганимда таъсирли лаҳзаларни бошдан кечираман. Уларнинг кўзлари, қўллари, табассумлари, сўзлари, кўз ёшлари. Буларнинг барчаси менинг хотирамда қолади, мени руҳан кучли қилади. Ҳозир ҳар биримизнинг ўз халқимизга айланган бобо ва бувиларимиз бор. Уларнинг ёнида биз руҳимизни тозалаймиз, улар бизни учратишганда, улар бироз хурсанд бўлишади. “Сизга жасорат, қаҳрамонлик ва матонат учун миннатдорчилик билдириш учун келдик” сўзлари, ишонинг, жуда қимматбаҳо, чунки уларни айтиш ҳамма ҳам насиб қилмайди.

“Ғалаба кўнгиллилари” ўз жамоасига янги дўстларни қабул қилишга тайёр, шунчаки https://волонтёрыпобеды.рф/ сайтида рўйхатдан ўтишингиз ва ҳаракат қилишни бошлашингиз керак. Ҳеч қандай ёш чеклови йўқ, асосийси кичик бир ишни бажаришга кечикмаслик, ўзимиз олдидақарздор бўлганларни севги ва илиқлик билан иситиш...

O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Оммабоп теглар

Шунингдек, ўқинг


Подпишитесь
на наш Telegram канал