Barcha bloglar

Ўзиникиларга бегона: Ўзбекистоннинг энг яхши шахматчиси нега Ватанида эмас?

Ўзиникиларга бегона: Ўзбекистоннинг энг яхши шахматчиси нега Ватанида эмас?

Бу ҳафтада мамлакатнинг деярли барча оммавий ахборот воситалари шахмат бўйича аёллар ўртасидаги АҚШ чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган ўзбекистонлик шахматчи қиз Гулрухбегим Тоҳиржонованинг ғалабаси ҳақида ёзди. Унинг тарихи билан таниш бўлмаган кўпчиликда: қандай қилиб Ўзбекистон фуқароси АҚШ шарафини ҳимоя қилиши мумкин? – деган савол туғилди. Биз барча тафсилотларга тўхталамиз.

Гроссмейстер Тоҳиржонова 22 ёшда. 2017 ва 2018 йилларда у Ўзбекистоннинг энг яхши шахматчиси деб тан олинди ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, Ўзбекистон шахмат федерациясининг фахрий олтин медали билан тақдирланди. Бироқ, ҳозир у АҚШда яшайди, Миссури университетида ўқийди, шу билан бирга университет шарафини ҳимоя қилиб, шахмат мусобақаларида қатнашади.

Уч опа-сингилнинг ҳикояси

Гулрухбегим Тоҳиржонова бутун Ўзбекистон бўйлаб ғалабалари билан танилган опа-сингиллардан бири. Машҳур блоггер ва жамоат арбоби Азиза Умарова республикада истеъдодларга эътибор камлигини кўрсатиш учун қизлар ҳақида батафсил ҳикоя қилади.

Қўқонда оддий оилада уч қиз туғилади. Дадаси учаласига ҳам шахмат ўйнашни ўргатади, кейин етук мураббийлар қўлига топширади. Қизлар шахматдан ташқари мусиқа, инглиз тили ва бошқаларни ҳам ўрганишган.


Қизларнинг тўнғичи Нафиса Ўзбекистондаги биринчи халқаро аёл гроссмейстер бўлди. У турли мусобақалар ғолиби бўлган.


“Шахмат федерацияси раҳбарининг ҳам қизи бор эди, у ҳам турнирларда қатнашарди. Лекин ҳар доим опа-сингилларига ютқазарди. Шу боис, федерация билан опа-сингиллар ўртасидаги муносабатлар совуқлашди...” – дейди Умарова.

Федерация билан келишмовчилик 2014 йилда кескин босқичга кўтарилди, яъни учала опа-сингил ҳам рейтинг бўйича Олимпиадада терма жамоа сафида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишганидан сўнг.

Нафиса барибир кетди, лекин иккита опа-сингилга боришни тақиқлашди. Бу ёзма кўрсатмаларсиз ва керакли тушунтиришларсиз Федерациянинг қарори эди.

Опа-сингиллар бундай адолатсиз қарорга қарши чиқишди ва ҳаммага ҳақиқатан ҳам энг кучли эканликларини исботлаш учун қўшимча очиқ матч ўтказишни талаб қилишди. Аммо Федерация рад этди. Охир-оқибат учта опа-сингил ҳам турнирда қатнашмасликка қарор қилишди.


2020 йилда Гулрухбегим Тоҳиржонова АҚШнинг шахмат федерациясига аъзо бўлиб, Америкага жўнаб кетди. У ерда қизнинг олти ойлик ўқиши учун 150 минг доллар ажратишди, малакали мураббийлар билан таъминлашди, мусобақаларга бориб-келиш ҳам давлат томонидан қопланди.

Эътибор беринг, катта опаси Нафиса ҳозир ўз фаолиятини Европадаги шахмат клубларидан бирида давом эттирмоқда. Ўртанча синглиси Ҳулкар Sky Chess мактабини очди, мактабда у юқори тоифали мураббий.

“Шундай ажойиб қизларнинг қадрига етишмаганидан жуда афсусдаман. Лекин бу учта ажойиб шахматчи қизнинг бир пайтлар Қўқонда оддий ўзбек оиласида туғилганидан ғурурланаман... Қаерда соврин ютмасин, улар ўзбек қизи бўлиб қолаверишади, қолгани спорт мутасаддиларининг айби”, – дейди Умарова шахматчи қизлар ҳақида.


Тарихдан сабоқ

Тарих бу каби мисоллар кўплаб топилади, ўз юртида қадрланмаган истеъдодли инсонлар эртами-кечми қадр топишади, ватанларида уларга бўлган муносабат, албатта, ўзгаради. Балки ҳали ҳам Ўзбекистон фуқароси бўлган опа-сингиллар учунам шундай бўлар. Зеро, улар республиканинг бутун терма жамоасига жаҳон шуҳратини келтира оладиган иқтидорли шахматчилардир.

 

O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Оммабоп теглар

Шунингдек, ўқинг


Подпишитесь
на наш Telegram канал