Агар ННТ фаоли бўлсангиз, Москва ва Ханти-Мансийск сизни амалиётга кутмоқда

Агар ННТ фаоли бўлсангиз, Москва ва Ханти-Мансийск сизни амалиётга кутмоқда

Ўзбекистон ва бошқа МДҲ давлатларидан нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) раҳбарлари ва фаоллари Россияда амалиёт ўташга таклиф этилади. Танловдан ўтган иштирокчилар 2024 йил июль ойида “Янги авлод” дастури доирасида Москва ва Ханти-Мансийскга борадилар.

Бу “Россотрудничество”нинг ёшлар учун энг муҳим халқаро лойиҳаси бўлиб, у ҳар йили турли мамлакатлардан 1000 га яқин одамларни Россия Федерациясига таклиф қилади. Дастур Россияга қисқа муддатли ўқув сафарлари ва тематик тадбирларда иштирок этишни ўз ичига олади. У хорижий мамлакатларнинг сиёсий, ижтимоий, илмий ва ишбилармон доираларининг ёш вакиллари учун мўлжалланган.

Тадбир МДҲ давлатларида Волонтерлар йили доирасида амалга оширилмоқда.

Кимлар

— МДҲ нодавлат ташкилотлари раҳбарлари ва фаоллари;

— 25 ёшдан 35 ёшгача;

— Россия фуқаролиги бўлмаганлар;

— аввал “Янги авлод” дастурида қатнашмаган.

Сана ва манзил

2024 йил 14 июлдан 23 июлгача Москва ва Ханти-Мансийскда.

Дастур

Маърузалар ва стратегик сессияларда қатнашиш, Россия нодавлат нотижорат ташкилотлари.

МДҲда келгусида амалга ошириш учун ўз лойиҳасм устида ишлаш.

Диққатга сазовор жойлар билан танишиш.

Ариза

19 майгача қабул қилинади.

Ҳаволада мавжуд бўлган 2 та шаклни тўлдиринг ва уларни асл нусхада o.pyrova@uzb.rs.gov.ruнусхасини uzbekistan@rs.gov.ru манзилига юборинг.

 

O'zbekistondagi eng dolzarb yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press


Подпишитесь
на наш Telegram канал