“Astrum” IT академия истеъдодларни қидирмоқда. Қандай талаба бўлиш мумкин?

“Astrum” IT академия истеъдодларни қидирмоқда. Қандай талаба бўлиш мумкин?

Юқори Чирчиқ туманида “Astrum” IT aкадемияси очилди. Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига сафари чоғида бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Ўта замонавий мажмуа “Ўзавтосаноат” ташаббуси билан Ўзбекистонда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва АКТни ривожлантириш лойиҳаси доирасида барпо қилинди.

Икки қаватли бино замонавий жиҳозланган, 700 тадан ортиқ компьютер билан таъминланган. У таълим ва ишлаб чиқаришни қамраб олган кластер бўлади. Ёшлар аввал дастурлашни ўрганиб, кейин шу соҳада ишлайди. Уларнинг ўзлаштиришини сунъий интеллект баҳолайди.

Келгусида овқатланиш мажмуаси ва талабалар турар жойи қурилиши режалаштирилган. Вақт ўтиши билан академия ўқитиш ва ишлаб чиқаришни бирлаштирган кластерга айланиши керак.

Ўқиш дастурлари

— MACHINE LEARNING 

— FULL STACK DEVELOPMENT

— CLOUD ENGINEERING

— DATA SCIENCE

— SOFTWARE ENGINEERING

Рўйхатда келтирилган дастурлар бўйича ўқиш муддати 12 ой.

Таълим тизими

– Ҳар мавсумда талабалар 1 кундан 3 ойгача ҳақиқий лойиҳалар устида ишлашади;

– Ҳар ҳафта талабалар кодлаш топшириқларида 2–5 марта қатнашадилар;

– Академияда бизнес музокаралари, мунозаралар ва низоларни бошқариш каби ролли ўйинлар ўтказилади;

– Ўқув тузилмаси ўйин услубига асосланган: ҳар бир талабага “Q-баллари” берилади, уларни ўқиш пайтида тўплаши ва сарфлаши мумкин.

Батафсил маълумотни сайтда билиб олишингиз ва ўқиш учун сўров қолдиришингиз мумкин.

Академия шу манзилда жойлашган, алоқа учун телефон: +998 (71) 202 42 22.

O'zbekistondagi eng dolzarb yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press


Подпишитесь
на наш Telegram канал