Халқаро муҳандислик мактабида қатнашинг ва Москвага саёҳат қилинг

Халқаро муҳандислик мактабида қатнашинг ва Москвага саёҳат қилинг

Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари “Москва электрон технологиялар институти” (МЭТИ) Миллий тадқиқот университети қошидаги Халқаро муҳандислик мактабида иштирок этишга таклиф этилади.

Лойиҳанинг мақсадлари иштирокчиларнинг математика, физика, кимё, информатика ва рус тили соҳаларидаги билимларини кенгайтиришдан иборат. Шунингдек, мактаб ўқувчилари юқори технологиялар соҳасида Россиянинг етакчи техник университетларидан бири бўлган МЭТИга кириш тестларига тайёргарлик кўриши мумкин.

Мактаб доирасида иштирокчиларга профессор-ўқитувчилар, доцентлар ва намунавий кириш тест топшириқларини ишлаб чиқувчилар сабоқ беради. Касбга йўналтириш бўйича маслаҳатчилар ва норасмий таълим бўйича тренерлар касбий бўлмаган кўникмаларни оширишга ёрдам беради.

Кимлар

11-синф ўқувчилари.

Сана ва манзил

13–21 апрель кунлари, Москва.

Рўйхатдан ўтиш

2024 йил 20 мартгача ҳавола орқали.

Танлов

— онлайн суҳбат;

— “РИТМ МИЭТ” онлайн олимпиадасининг 1-босқичини муваффақиятли якунлаш;

— ўтган йил учун “қониқарли” баҳолари бўлгантабель.

Рўйхатдан ўтгандан сўнг, кейинги ҳаракатлар ҳақида маълумот берилган электрон почта хабари келади.

Дастур

— таълим интенсивлиги;

— касбга йўналтириш бўйича тренинглар;

— soft skills ни ривожлантириш бўйича маҳорат дарслари;

— Москва бўйлаб экскурсия дастури.

Таъминот

Ташкилотчилар машғулотлар, турар жой ва овқатланишни қоплайди.

Иштирокчилар фақат авиачипта учун пул тўлайди.

Контактлар

Телеграм: @kamimii01, @marinik19.

Мактаб ва МЭТИ ҳақида батафсил маълумот mish-miet.ru расмий сайтида.

O'zbekistondagi eng dolzarb yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press


Подпишитесь
на наш Telegram канал