Коинотга яқинроқ. Ўзбекистонлик қизлар нанойўлдошни йиғиб, ишга туширишлари мумкин

Коинотга яқинроқ. Ўзбекистонлик қизлар нанойўлдошни йиғиб, ишга туширишлари мумкин

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда қизлар учун бепул “UniSat – launch your dreams” дастури иш бошлади. Иштирокчилар дастурлаш ва астронавтика фанларини ўрганишади ва лойиҳа сўнггида ўз нанойўлдошларини йиғиб стратосферага учирадилар.

Ким қатнашиши мумкин?

Лойиҳада Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган қизлар иштирок этиши мумкин. Лойиҳада иштирок этиш учун сайтда рўйхатдан ўтишингиз керак. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, иштирок этиш учун махсус билим талаб қилинмайди.

Дастур

4 ой мобайнида иштирокчилар қуйидагиларни ўрганади:

– жамоа тузиш ва вақтни режалаштириш;

– дастлабки сунъий йўлдош дизайни ва 3D моделлаштириш билан танишиш;

– дастурий таъминотни интеграциялашуви ва аппарат йиғиш;

– UniSatни лойиҳалаш ва ишлаб чиқишга муҳандислик ёндашуви;

– UNISAT (ECSS) томонидан қўлланиладиган Европа космик саноат стандарти;

– маълумотлар таҳлили ва бошқа кўплаб қизиқарли мавзулар.

Ўқув модули

Вебинарлар:

– жонли эфир;

– фан-техника соҳасидаги муваффақиятли аёллар билан учрашув;

– космонавтлар ва жаҳон космик агентликлари муҳандислари билан онлайн учрашувлар;

– савол-жавоб сессиялари.

Курслар:

– Интернетдаги материалларга кириш;

– босма платалар дизайни;

– 3D моделлаштириш;

– электротехника;

– дастурий таъминотни ишлаб чиқиш;

– Интернет воситалар ва бошқа фанлар.

Семинар:

– ускуналарни йиғиш;

– ускуналарни синовдан ўтказиш;

– аппарат воситалари ва дастурий таъминотни бирлаштириш;

– парвоз режаси;

– симсиз алоқани созлаш.

Мукофот

Март ойида энг яхши 20 иштирокчи Олмаотада нанойўлдошни йиғиш бўйича амалиёт ўташи, Қозоғистон ва Қирғизистон жамоалари билан танишиши мумкин бўлади.

2022 йил 12 апрелда йиғилган нанойўлдош аэронавтика хизматлари мутахассислари назорати остида стратосферага учирилади. Бутун дунёдаги коинот ихлосмандлари учун ушбу тадбир жонли эфирда намойиш этилади.

 

O'zbekistondagi eng dolzarb yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press


Подпишитесь
на наш Telegram канал