Марказий банк мактаб ўқувчилари ва талабалар учун молиявий маҳорат дарслари ўтказади

Марказий банк мактаб ўқувчилари ва талабалар учун молиявий маҳорат дарслари ўтказади

Марказий банк Global Money Week 2022 доирасида ёшлар учун молиявий саводхонлик бўйича маҳорат дарслари ўтказади. Дарслар 12–15 апрель кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари: Тошкент, Андижон, Хоразм, Нукус ва бошқа шаҳарларда ўтказилади.


Марказий банк томонидан тижорат банклари, суғурта ва финтех компаниялари билан ҳамкорликда маҳорат дарслари ташкил этилмоқда. Ёшлар молия соҳасида юқори малакали мутахассислар билан учрашиши мумкин бўлади.

Маърузачилар тингловчиларни молия оламининг долзарб масалалари билан таништирадилар. Иштирокчилар, шунингдек, жамғарма ва пул маблағларини бошқариш, қарз олиш, молиявий хавфсизлик, суғурта ва рақамли молиявий хизматлар ҳақида кўпроқ маълумот олишади.

Маърузалар ҳудудий ёшлар марказларида бўлиб ўтади, манзиллар билан ҳаволада танишиш мумкин.

 

O'zbekistondagi eng dolzarb yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press


Подпишитесь
на наш Telegram канал