Машҳур “Артек”ка боришни орзу қиласизми? Бунинг имконияти бор!

Машҳур “Артек”ка боришни орзу қиласизми? Бунинг имконияти бор!

Ўзбекистон ёшлари “Артек одамлари” халқаро танловида иштирок этиши мумкин, бу танловда ғолиб бўлганлар, ёзда “Артек” халқаро болалар марказига бепул йўлланмани қўлга киритади.

Танлов доирасида иштирокчилар ўз таълим муассасасида “Артек” ҳақида дарс-тақдимотиўтказиши керак. Материаллар рус ёки инглиз тилида тақдим этилиши мумкин.

“Артек” Қора денгиз соҳилида, Ялта шаҳри яқинида жойлашган. Унинг тарихи 1925 йилда бошланган. Ҳозир бу деярли бутун дунёда машҳур халқаро болалар маркази. Бу ерда энг яхшилар дам олади — мусобақа ғолиблари, диплом эгалари, ўқиш ва спортдаги ютуққа эришганлар шулар жумласидан.

Танлов санаси

2024 йил 15 июлгача давом этади.

Кимлар

Россия фуқаролигига эга бўлмаган ёки Россия Федерациясидан ташқарида доимий яшовчи 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар.

Ариза

2024 йил 30 апрелгача artek-contest.com сайтида қабул қилинади.

Иштирок этиш

Бепул.

Ғолиблар

15 июлдан 5 августгача “Артек”ка бепул саёҳат.

Танлов шартлари ва иш талаблари ҳақида батафсил маълумотни ҳаволадаги  Низомдан топиш мумкин.


O'zbekistondagi eng dolzarb yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press


Подпишитесь
на наш Telegram канал