МДҲ давлатлари ёш ёзувчилари танлови. Москвага бориш ва ҳикоянгизни нашр қилиш имконияти!

МДҲ давлатлари ёш ёзувчилари танлови. Москвага бориш ва ҳикоянгизни нашр қилиш имконияти!

Ўзбекистонлик ёш ижодкорлар “Класс!”Бутунроссия мактаб ўқувчилари адабий танловида иштирок этиши мумкин.

Унинг шартларига кўра, берилган мавзулардан бирида ҳикоя ёзиш, ҳудудий босқичидан ўтиш ва таниқли ёзувчининг жамоасига кириш керак. Финалчилар Москвага ташриф буюриб, таниқли ёзувчилар билан ишлашади ва маданий дастурда қатнашади. Ғолиблар ўз асарларини энг яхши адабий нашрларда чоп этиш имкониятига эга бўлади.

Кимлар

8–11-синф ўқувчилари (14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар).

Мавзулар

— “Агар-да бўлмаганида ...”;

— “Бу одамлар билан нима умумийлигим бор...”;

— “Кекса тол”;

— “Яхшиси ҳеч нарса дема”;

— “Йўлак охиридаги нур”;

— “Илк нигоҳда”;

— “Бахтдан бир сония олдин.”

Матн

Рус тили. Ҳажми — бўш жойлар билан 10 минг белгигача.

Ишни рўйхатдан ўтказиш ва қабул қилиш

Ишлар 29 февралгача қабул қилинади.

Иштирок этиш учун ариза шакли ҳаволада.

Анкета ва ҳикояни konkurs_klass@mail.ruманзилига юборинг.

Финалчилар ва ғолиблар

Ҳакамлар ҳайъати Москвадаги финалга чиқиш имкониятига эга бўлган 10 нафар финалчини танлайди. Ғолиблар адабий курсни тамомлаганликлари ҳақида сертификатлар, асарини нашр этиш имконияти ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.

Konkurs-klass.ru сайтида танлов ҳақида батафсил маълумот олишингиз ва иштирокчиларнинг ўтган йиллардаги ишларини кўришингиз мумкин.

 

O'zbekistondagi eng dolzarb yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press


Подпишитесь
на наш Telegram канал