Подпишитесь
на наш Telegram канал
Ўзбекистон ёшлари В. Г. Костомаров номидагихорижий мактаб ўқувчилари учун рус тили бўйича ХХ халқаро олимпиадада иштирок этиши мумкин.УниА.С.Пушкин номидаги Давлат Рус тили институтиўтказади.
Ғолиблар қўшимча таълим дастурлари бўйича бир ой муддатга институтда бепул ўқитилади.
Олимпиада Россия Федерацияси Ташқи ишларвазирлиги, Фан ва олий таълим вазирлиги ҳамда Россотрудничество кўмагида ўтказилади.
А.С. Пушкин номидаги давлат рус тили институти рус тилини ўқитиш, педагогик кадрлар тайёрлаш ва рус тилини чет тили сифатида ўқитиш усулларини ишлаб чиқиш соҳасида Россия Федерациясининг етакчи ўқув муассасасидир. Институт мунтазам равишдагуманитар университетлар орасида биринчи ўринниэгаллайди ва Россиянинг энг яхши давлатуниверситетлари ўнталигига киради.
Кимлар учун
— ўрта мактаб ўқувчилари, шу жумладан, таълим рустилида олиб бориладиган мактаблар;
— 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган индивидуалиштирокчилар.
Йўналиш
— рус тилини чет тили сифатида ўрганаётган хорижиймактабларнинг ўрта мактаб ўқувчилари учун;
— таълим рус тилида олиб бориладиган хорижиймактабларнинг ўрта мактаб ўқувчилари учун.
Рўйхатдан ўтиш
22 сентябрга қадар “Рус тилида таълим”порталида. Ҳавола бўйича иштирокчи анкетасини тўлдиришингиз керак.
Босқичлар
— саралаш босқичи — 1 октябргача;
— ярим финал — 10 октябргача;
— финал — 30 октябрдан 3 ноябргача.
Мукофотлар
— биринчи ўрин — қўшимча таълим дастурлари бўйича бир ой муддатга институтда бепул ўқиш;
— иккинчи ўрин — институтда икки ҳафта давомида қўшимча таълим дастурлари бўйича ўқиш;
— учинчи ўрин — институтда рус тилини билишдаражасини аниқлаш учун рус тилидан бепул тест синовлари.
Мукофотлардан диплом олинган кундан бошлаб бирйил ичида фойдаланиш мумкин.
O'zbekistondagi eng dolzarb yangiliklar
smartfoningizda