Самарқандда Халқаро археология мактаби иш бошлади

Самарқандда Халқаро археология мактаби иш бошлади

Самарқандда IX Халқаро ёзги археология мактабининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги. Унда 10 та давлат – Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Колумбия, Сурия, Туркия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлардан 50 нафар мутахассис иштирок этмоқда.


Мактаб иштирокчилари учун бир қатор назарий ва амалий тадбирлар режалаштирилган. Дастурда ҳар куни очиқ маърузалар, амалий секция машғулотлари ўтказилади. Иштирокчилар археология, кулолчилик, тарих, палеоантропология, технология ва реставрацияни ўрганадилар.


Биринчи босқич 15–28 август кунлари анъанавий равишда мактаб базаси бўлган Болгария давлат тарихий-архитектура музей-қўриқхонасида бўлиб ўтди. Иккинчиси Ўзбекистонда 12 сентябрь куни Бухорода бошланди. Сўнгра иштирокчилар Навоий вилоятига Сармишсой дарасидаги умри 10 минг йилдан ортиқ бўлган петроглифларни ўрганиш учун йўл олдилар. Иккинчи босқич 25 сентябрга қадар давом этади.


Археология мактаби 2014 йилда ташкил этилган ноёб илмий ва таълим дастуридир. У Татаристон Республикаси Фанлар академиясининг Альфред Ҳасанович Халиқов номидаги Археология институти ва Қозон (Волга вилояти) Федерал университетининг Халқаро муносабатлар институти томонидан яратилган.


O'zbekistondagi eng dolzarb yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press


Подпишитесь
на наш Telegram канал