Театр талабалари ва актёрлари учун ифодали ўқиш танлови. Финал Минск шаҳрида бўлиб ўтади

Театр талабалари ва актёрлари учун ифодали ўқиш танлови. Финал Минск шаҳрида бўлиб ўтади

“Яхши ҳикоя” халқаро профессионал ифодали ўқиш фестивал-танловида Ўзбекистон театр олий ўқув юртлари талабалари, ўқитувчилари ва актёрлари иштирок этишри мумкин. Саралаш босқичида ғолиб чиққан жамоалар финал босқичи учун Минск шаҳрига йўл олади.

6-маротаба ўтказилаётган мазкур танлов театр маданиятини оммалаштиришга қаратилган. Бундан ташқари, Россия ва қўшни давлатларнинг ёш мутахассислари ва олий ўқув юртлари ўзаро алоқаларини мустаҳкамлайди, ўз маҳоратини намойиш этади, янги тажриба орттириши мумкин.

Ташкилотчилар – Москва ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар департаменти, Москвадаги ватандошлар уйи, Минскдаги Москва уйи.

Кимлар

— рус тилини ўрганаётган маданият ва санъат йўналишидаги олий ўқув юртлари талабалари

хорижлик сифатида;

— профессионал актёрлар ва махсус фан ўқитувчилари

33 ёшгача.

Аризалар

30 сентябрдан кечиктирмай қабул қилинади. “Яхши ҳикоя” мавзуси билан иккита электрон почта манзилига юборилади: shapinama@yandex.ru ва svetalana2673@gmail.com.

Формат

Саралаш босқичи онлайн тарзда ўтказилади. У тақдим этилган ишларнинг видеоёзувларини танлаш орқали амалга оширилади.

Финал

2023 йил 25–29 октябрь кунлари Минскдаги “Москва уйлари” маданий ва ишбилармонлик марказида юзма-юз ўтказилади.

Таъминот

Норезидент иштирокчилар учун саёҳат, турар жой ва овқатланиш мезбон ҳисобидан амалга оширилади.

Натижа

Иштирокчилар белгиланган намунадаги дипломлар ва лауреат унвонлари билан тақдирланадилар.

Танлов низоми, танлов ишларига қўйиладиган талаблар билан танишиш ва ариза формасини тўлдириш учун ҳаволага ўтинг.

O'zbekistondagi eng dolzarb yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press


Подпишитесь
на наш Telegram канал