Автоҳалокатга учраган Зоҳид Рихсиев ўзини қандай ҳис қилмоқда?

Автоҳалокатга учраган Зоҳид Рихсиев ўзини қандай ҳис қилмоқда?

Шоҳрух Исомуҳамедов автоҳалокатга учраган дўсти ва собиқ ҳамкасби Зоҳид Рихсиевнинг аҳволига изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, ҳозир хонанданинг аҳволи барқарор.

Шоҳрух Рихсиевнинг ўзини яхши ҳис қилаётганини таъкидлади. Мухлисларни хавотирланмасликка чақирди. Аввалроқ, Шоҳруҳ мухлисларга қўллаб-қувватлаганлиги учун миннатдорчилик билдириб, дуолари хонанданинг соғайишига ёрдам беришига умид қилганди.

Аввалроқ Камола Ортиқова ҳам собиқ турмуш ўртоғининг аҳволи ҳақида гапирган эди. Шунингдек, Рихсиевни аҳволи барқарорлиги, аммо унга дам олиш ва тинчлик кераклигини айтганди.

“Ummon” гуруҳининг собиқ солисти Зоҳид Рихсиев тан жароҳати олган йўл-транспорт ҳодисаси сентябрь ойи охирида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида юз берган.

BMW русумли автомашинани бошқараётган Рихсиев Аҳмад Дониш кўчасидан Янгишаҳар томон ҳаракатланаётганда бошқарувни йўқотиб қўйган. Хонанданинг машинаси йўлдан чиқиб кетган. Натижада ҳайдовчи ва икки йўловчи касалхонага ётқизилган, яна бир фуқаро олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан транспортда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш қоидаларини бузиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Айни дамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари хонанданинг аҳволига тўхталишди. Расмий хулосага кўра, Рихсиев очиқ бош мия жароҳати, бошининг юқори қисмида эзилиш жароҳати, чап елкасида шикастланиш билан, 1–2 даражали кома ҳолатига тушган. Рихсиев ИВЛ ускунасига уланган. Унинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланди.

Ўзбек эстрадасининг “Ummon” гуруҳи 12 йилфаолият кўрсатди. Унинг таркибида Зоҳид Рихсиев, Шоҳрух Исомуҳамедов ва Жасур Рафиқов бор эди. Гуруҳ Ўзбекистон, шунингдек, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистонда чиқишлар қилган. 2019 йилда гуруҳ тарқалди, Зоҳид шоу-бизнесда фаолиятини давом эттирганди.

O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал