Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини қозонган муваффақиятли ўзбекистонликлар ТОП бешлиги

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини қозонган муваффақиятли ўзбекистонликлар ТОП бешлиги

Эрталаб уйғонишимиз билан кўпчилигимиз ижтимоий тармоқларга “шўнғиймиз”, биринчи навбатда янгиликларга кўз ташлаш ва ҳаёти биз учун қизиқ туюлган одамларда нима янгилик борлигини билиш мақсадида кузатамиз.

Эътиборингизга Plov.Press маълумотларига кўра, нафақат касбда муваффақият қозонган, балки ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг меҳрини қозонган энг машҳур 5 нафар ўзбекистонликларни тақдим этамиз.

Даврон Кабулов

Телебошловчи, шоумен

Унинг машҳурлиги пойтахтнинг “Миллион” жамоаси – юмористик гуруҳи билан боғлиқ. Бугунги кунга келиб 32 ёшли Давроннинг Instagram саҳифасини 2,8 миллион обуначи кузатиб бормоқда.


Баҳодир Жалолов

Боксчи

Баҳодир исми яқинда Токиода бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида айниқса машҳур бўлди. 27 ёшли спортчи олимпиада ўйинларда олтин медални қўлга киритди. Боксчининг муваффақияти кўплаб ёшларни илҳомлантирди, уларнинг кўпчилиги Instagram ижтимоий тармоғида унинг содиқ мухлисларига айланди. Олимпия чемпиони постларини 1 миллион обуначи мунтазам кузатиб боради.


Раҳим Абрамов

Тиктокчи, қўшиқчи

23 ёшли Раҳим ижтимоий тармоқларда бир зумда тарқалиб кетган ҳазил видеолари туфайли шуҳрат қозонди. Бугунги кунга қадар унинг Instagram  саҳифасида 6 миллион обуначи, TikTokда 10 миллионга яқин обуначилари бор. 2020 йил охирида Россияда у энг кўп маош олувчи тиктокчи сифатида тан олинди. Сўнгги 7 йил ичида Раҳим Россияда яшаб, мусиқий карьерасини давом эттирмоқда.

 

Абдурашид Иминов

Ресторан бизнеси

Тадбиркор Тошкентда хорижда ҳам машҳур бўлган ўзига хос бренд яратишга муваффақ бўлди. GŌSHT GROUP бош директори Instagram  саҳифасида ўзбек ошхонаси эришган ютуқлар ҳақида гапиради. Унинг постларига 123 мингдан ортиқ обуначилар қизиқиш билдирмоқда.

 

Жаҳонгир Латипов

LATMEDIA реклама агентлигининг асосчиси

Жаҳонгир шахсий муаллифлик брендини тарғиб қилиш билан машҳур. Унинг обуначилари 50 мингга яқин Instagram фойдаланувчилари ва 100 мингдан ортиқ YouTube фойдаланувчилари.

 

O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Teglar:

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал