Хейтерлар – булар севги ва эътибордан маҳрум бўлганлар. Канизанинг фикри

Хейтерлар – булар севги ва эътибордан маҳрум бўлганлар. Канизанинг фикри

Хейтерлар – ёмон изоҳ қолдирувчилар мавзуси хонанда Каниза учун долзарблигича қолмоқда. Изоҳларда уни танқид қилишда давом этишмоқда,бошқа обуначилар ижтимоий тармоқлардаги эътирозчиларга хонанданинг жавоби биланқизиқишмоқда.

Канизанинг фикрича, хейтерлар севги ва эътибордан маҳрум бўлган одамлардир. Шу боисдан ўзларига зиён етказмаслиги учун уларгаэътибор беради. Юлдузнинг сўзларига кўра, жавобқайтаргани уларга қилган яхшилиги деб ҳисобланиши керак.

Бу жавобга қарамай, Каниза ўтган ойда хейтерларга нисбатар қонуний чора кўришга ваъда берган эди. Хонанданинг сўзларига кўра, уни сабабсиз ҳақорат қилганлар қилмишлари учун жавоб беришга тайёр бўлиши керак.

Канизанинг ҳақиқий исми Шаҳризода Фарҳодовна. Унинг хонанда сифатидаги ижодий фаолияти 2006 йилда бошланган ва 10 йилдан сўнг биринчи яккахон концерти бўлиб ўтган. Каниза “Ажойиб узук” ва “Адашган дунё” фильмларида ҳам суратга тушган.

 

O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал