Подпишитесь
на наш Telegram канал
21 сентябрь куни тошкентлик рассом Inkuzart янги граффити яратиш жараёни билан ўртоқлашди.Ушбу видеони PLOV.PRESS телеграм каналида томоша қилишингиз мумкин.
Асар сувни ўйламай исроф қилиш муаммосига бағишланган. Inkuzart асарида олтин сув оқаётганжўмрак остида тарвуз тасвирланган. Шу билан бирга, яқин жойда турган бола ердан сув ичишга мажбур бўлади.
Inkuzart ўз ижодида долзарб ижтимоий муаммоларни акс эттиради. Мисол учун, бу ёзда у ўзининг граффити асарларидан бирида замонавий аёлнинг масъулият юки ҳақида гапирганди.Баҳорда эса у Орол денгизининг қуриб қолган тубида катта ҳажмдаги бадиий лойиҳани ҳаётга татбиқ этди, у ерда охир-оқибат тинчлик рамзининг улкан тасвири пайдо бўлди.
Рассом Inkuzart нинг шахсияти жуда сирли, чунки уоммавий ахборот воситаларида кўринишни хоҳламайди. Бироқ PLOV.PRESS таҳририяти ундан интервью олишга ва ижоди ҳақида сўрашга муваффақ бўлганди.
O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda