Паризода болалигидаги касаллик туфайли раққоса бўлган

Паризода болалигидаги касаллик туфайли раққоса бўлган

Ижтимоий тармоқларда Паризоданинг онасининг интервьюси тарқалди. Унда онаси ўзининг машҳур қизи ҳақида гапирган. Онаси Дилнозанинг(раққосанинг ҳақиқий исми) нима учун рақсга туша бошлагани маълум қилди.

Илгари оила қизнинг профессионал раққоса бўлишини режалаштирмаган. Бироқ, болаликда келажакдаги юлдуз доимий йўталдан азият чеккан. Шифокорлар уни спортга, жумладан сузиш ёки гимнастикага беришни маслаҳат қилишади. Рақс тушиш эса бувисинингг таклифи.

Шундай қилиб, Паризода рақсга туша бошлайди ва унга бу борада оиласи ёрдам беради. Ҳозир у ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузларидан бири. Паризода рақсга тушади, тўй маросимларини ўтказади ва ўзининг рақс ансамблини бошқаради.

У шунингдек, ижтимоий тармоқларда ҳам фаол,мухлисларига ҳаёти ҳақида гапириб беради. Яқинда у психологга бориш билан боғлиқмуваффақиятсиз тажрибаси билан ўртоқлашганди.

 

O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал