Архитектура ва экология. Тошкент симпозиумида қандай бирлашишди

Архитектура ва экология.  Тошкент симпозиумида қандай бирлашишди


Ҳайкалтарошлик санъати ҳам экология мавзусинитушунишга хизмат қилиши мумкин. 2 сентябрькуни бошланган “Тошкент-2023” II Халқароҳайкалтарошлик симпозиуми замирида ана шу ғоя мужассам.

Симпозиумда 11 нафар ўзбекистонлик ва БуюкБритания, Италия, Испания, Аргентина, Ҳиндистон, Туркия, Эрон, Россия, Грузия, БеларусьРеспубликасидан 10 нафар хорижийҳайкалтарошлар иштирок этмоқда.


Тадбир давомида тажрибали ҳайкалтарошлартомонидан урбанизация, яшил ривожланиш, иқлимўзгариши ва Орол фожиаси оқибатларигабағишланган монументал ва декоратив асарларяратилади.

Шунингдек, ёшлар учун хорижий ва маҳаллийпрофессионал ҳайкалтарошлар иштирокидамаҳорат сабоқлари ташкил этилади, экотуризм объектлари, истироҳат боғлари ва яшилмайдонларда экологик тарғибот ёдгорликлариўрнатилади.

Тадбир Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилишва иқлим ўзгариши, Қурилиш ва уй-жой коммуналхизмат кўрсатиш вазирликлари ҳамда ЎзбекистонБадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасиҳамкорлигида ташкил этилди.


Ўзбекистон Бадиий академияси Марказийкўргазмалар залида бўлиб ўтган очилишмаросимида Экология, атроф-муҳитни муҳофазақилиш ва иқлим ўзгариши вазири АзизАбдуҳакимов сўзга чиқди.

– Ушбу симпозиум ҳайкалтарошлик санъатиорқали халқимиз онгида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мавзусини янадачуқурлаштиришга хизмат қилмоқда. Шу биланбиргаТошкент шаҳрининг маданий муҳити вабадиий ландшафт қиёфасини ривожлантиришмақсадида мармар ҳайкаллар яратишхорижликҳайкалтарошлар билан самарали ижодийҳамкорлик қилиштажриба алмашиш учун қулайшарт-шароит яратишга қаратилган– деди вазир.

Симпозиум 30 сентябрга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, илк ҳайкалтарошлик симпозиуми2022 йилда Самарқандда ўтказилган эди.


 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал