Подпишитесь
на наш Telegram канал
Гидрометеорология хизмати агентлиги ва “Замин” фондининг “Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш” қўшма лойиҳаси доирасида Бухоро ва Навоий шаҳарларидан олинган маълумотлар monitoring.meteo.uz сайтида жойлаштирила бошланди. Шу тариқа, лойиҳани амалга ошириш бошланганидан буён республика бўйлаб 16 та станция миллий платформанинг ягона базасига уланди.
Ҳавони автоматик мониторинг қилиш станцияларини ўрнатиш атмосфера ҳавоси сифати бўйича объектив маълумотларни олиш ва уларга ишлов бериш имконини яратади, бу маълумотлар ҳаво сифатига доир миллий нормативларни ишлаб чиқишда асос ҳисобланади ҳамда экологик вазиятни яхшилаш бўйича асосланган қарорларни қабул қилишга хизмат қилади.
O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda