Кўчиб юрувчи жонзотлар турларини қандай асраш керак? Самарқандда дунёнинг 130 давлатидан келган экспертлар бу ҳақда муҳокама қилди

Кўчиб юрувчи жонзотлар турларини қандай асраш керак? Самарқандда дунёнинг 130 давлатидан келган экспертлар бу ҳақда муҳокама қилди

Самарқандда 12 февраль куни очилиш маросими бўлиб ўтган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича конвенция (CMS COP14) иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Форум 130 мамлакатдан 1800 дан ортиқ иштирокчини жамлади.

Бир ҳафталик музокаралар давомида CMS COP14браконерликка қарши чоралар, атроф-муҳит билан боғлиқ ҳаракатлар ва 2024-2032 йилларга мўлжалланган янги кўчиб юрувчи турларнинг стратегик режаси каби юздан ортиқ масалаларни қамраб олувчи кенг кун тартибини кўриб чиқади.

Бундан ташқари, Конвенция халқаро муҳофазага муҳтож бўлган қўшимча 14 турни, жумладан: оддий силовсин, ҳўкиз қанотли бургут, Магеллан мушуги ва бошқаларни киритишни режалаштирмоқда. Йиғилишда турларга хос бўлган ва тарқалиш ҳудуди бўйича Марказий Осиё парвоз йўли ва Трансчегаравий ягуар каби ташаббуслар кўриб чиқилади.

Иштирокчилар орасида Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазири Азиз Абдуҳакимов, БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТ Атроф-муҳит дастури (ЮНЕП) ижрочи директори Ингер Андерсен, Кўчиб юрувчи турлар бўйича конвенция ижрочи котиби Эми Френкель, БМТ Атроф-муҳит дастурининг Бутунжаҳон табиатни муҳофаза қилиш мониторинги маркази (UNEP-WCMC) раҳбари Келли Малш ва бошқалар бор.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномасини ўқиб эшиттирди.

Ўзбекистонда ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлашга катта эътибор қаратилмоқда. Кейинги йилларда соҳанинг меъёрий-ҳуқуқий базаси такомиллаштирилиб, янги қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, уларнинг самарали ижроси таъминланди. Ўзбекистон 20242027 йилларда Конвенцияга раислик қилиши давомида кўчиб юрувчи ҳайвонлар турларини ҳимоя қилиш учун барча куч ва салоҳиятини сафарбар қилишга тайёр.


12 февраль куни кўчиб юрувчи турларни сақлаш учун глобал курашдаги ажойиб саъй-ҳаракатлари ва садоқатлари учун янги CMS чемпионларини тақдирлашга қаратилган Champion Night тадбирибўлиб ўтди. Ўзбекистон “2024–2026 йилларда экологик алоқаларни таъминлашга қўшган ҳиссаси учун” фахрий мукофоти билан тақдирланди.


13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. Абдуҳакимов мамлакат атроф-муҳитининг ҳолати тўғрисидаги Миллий ҳисоботни тақдим этди. Унга кўра, Ўзбекистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 14 та халқаро конвенция, 20 дан ортиқ шартнома ва меморандумларда иштирок этади.

Ўзбекистонда умумий қиймати 100 миллион доллардан ортиқ бўлган 31 та халқаро грант лойиҳаси амалга оширилмоқда. 40 миллион долларлик 8 та лойиҳани амалга ошириш кутилмоқда. Улар биологик хилма-хилликни, жумладан, кўчиб юрувчи турларни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгариши ва ўрмонларни қайта тиклаш бўйича чора-тадбирлар, чўлланишга қарши курашиш, Орол денгизи минтақасидаги вазиятни яхшилаш, чиқиндилар ва кимёвий моддалар билан ишлашни қамраб олади.

Тақдимотда, шунингдек, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг озиқ-овқат чиқиндиларини камайтириш бўйича қўлланмаси ва Ўзбекистонда экотуризмни ривожлантириш ва экологик барқарорликни таъминлашга бағишланган нашр ҳам ўрин олган.


13 феврал куни “Марказий Осиёда ягона саломатлик” лойиҳаси ишга туширилди. Бу Халқаро Табиатни Муҳофаза қилиш Иттифоқининг, Германиянинг Халқаро иқлим ташаббуси (IKI) кўмагидаги қўшма ташаббуси бўлиб, 6 йил давомида 11 миллион евро миқдоридаги зооноз касалликлар — умуртқали ҳайвонлардан одамларга табиий равишда юқадиган ҳар қандай касаллик ёки инфекцияларнинг пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган лойиҳадир.


CMS COP14 шунингдек, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича глобал ҳамкорлик (GPEC) янги лойиҳасини ишга туширди. Бу бутун дунё бўйлаб экологик алоқани сақлаб қолиш, кенгайтириш ва тиклаш бўйича стратегияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун манфаатдор томонлар ўртасида ҳамкорлик платформасини тақдим этади. Лойиҳа 4 жиҳатга қаратилади, тадқиқот, маълумотлар ва мониторинг, экологик сиёсат ва қонунчилик, хабардорликни ошириш ва тушунтириш ишларини олиб бориш.


Бундан ташқари, 13 февраль куни CMS COP14 га бағишланган “Кўчиб юрувчи ҳайвонларнинг ноёб дунёси” номли расмлар кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди. Кўргазмада 40 нафар ёш ўзбекистонлик рассомнинг 100 га яқин расмлари намойиш этилди.


Шуни таъкидлаш керакки, CMS COP14 2022 йилда Кунминг-Монреал Глобал биохилма-хиллик дастури қабул қилинганидан бери БМТнинг миграция турларини сақлаш бўйича энг муҳим глобал саъй-ҳаракатларидан биридир. Шундай қилиб, жорий йилда Ўзбекистон глобал экологик мулоқот марказига айланди, дейишимиз мумкин.

Бу бежиз эмас, чунки республикада экология мавзусига катта эътибор берилмоқда. Иқлим ўзгаришининг олдини олиш, табиатни муҳофаза қилиш мақсадида ёшлар ўртасида мусобақалар, анжуманлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда, “Яшил макон” миллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда, экологик китоблар ишлаб чиқилмоқда, Марказий Осиё яшил университети очилди.



O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал