Наманган энг тоза шаҳар экан. Пойтахт ҳақида нима дейиш мумкин?

Наманган энг тоза шаҳар экан. Пойтахт ҳақида нима дейиш мумкин?

Ўзбекистонда биринчи марта энг экологик тоза шаҳарлар рейтинги тузилди. Наманганликлар биринчи ўринни эгаллади. Тошкент, кутилганидек, қуйидан учинчи — 14 поғонадан 12-ўринни эгаллаб турибди.

11 июль куни Республика Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Иқлим ўзгаришлари миллий маркази томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистоннинг 14 та маъмурий марказининг экологик барқарорлик рейтинги —Uzbekistans’s Green Cities Rating —” натижалари эълон қилинди

Мониторинг натижалари ва қўлланиладиган методология билан https://greencities.uz/ru/ порталида танишиш мумкин.

ТОП-3ликка Самарқанд ва Навоий шаҳарлари ҳам кирди.

Шу билан бирга, Самарқанд аҳоли жон бошига яшил майдонлар сони бўйича етакчи, Навоий эса республикада 1 нафар аҳолига электр энергияси энг кам истеъмол қилинадиган шаҳар сифатида қайд этилган.

Матбуот анжумани давомида шаҳарларнинг биринчи экологик бош режалари тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Экологик бош режалар ишлаб чиқилган тажриба шаҳарлари Бухоро ва Самарқанд эди.

Бундай бош режа 2030 йилгача бўлган экологик дастур бўлиб, унда вилоят ва шаҳарларда қандай экологик муаммолар мавжудлиги қайд этилган ва уларни ҳал этиш бўйича тавсиялар берилган.

Ҳужжатлар шаҳарлар инфратузилмасини ва ҳудудий режалаштиришни такомиллаштириш, энергия самарадорлигини ошириш ҳамда атроф-муҳит ва табиий ресурсларга салбий таъсирларни камайтириш бўйича шаҳар маъмуриятлари учун чора-тадбирлар режасига айланади.

Ўзбекистоннинг вилоят марказлари ҳисобланган барча 14 та шаҳар учун Green City Index халқаро методологиясига киритилган кўрсаткичлар асосида яратилган экологик паспортлар ишлаб чиқилди.

Ўзбекистонда Green City Index методологияси 7 гуруҳ кўрсаткичларини ўз ичига олади: ҳаво сифати, ердан фойдаланиш, сув истеъмоли, транспорт, энергия, чиқиндилар ва санитария.

Кўрсаткичларнинг деярли ярми миқдорий бўлиб, расмий маълумотларга, жумладан, қайта ишлаш ставкалари ва ифлослантирувчи моддалар концентрациясига асосланган. Шаҳарнинг экологик сиёсатини баҳолаш сифат кўрсаткичлари ҳисобланади. Шаҳарлар умумий рейтинг ва ҳар бир тоифадаги индивидуал рейтинглар асосида таснифланади.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал