Ўзбекистонда Сув кодекси бўлади. У нимани ўзгартиради?

Ўзбекистонда Сув кодекси бўлади. У нимани ўзгартиради?

Ўзбекистонда сувдан оқилона фойдаланиш, самарали бошқариш ва муҳофаза қилиш учун ҳуқуқий шарт-шароит яратадиган Сув кодекси лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Айни пайтда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Кодекс сув етказиб берувчилар ва сувистеъмолчиларининг масъулиятини оширади. Бу сувдан фойдаланиш учун рухсатнома олиштартибини соддалаштиради. Ҳужжат саноатгаинвестицияларни жалб этиш ва сув ресурслариданфойдаланиш самарадорлигини ошириш учунтехнологик модернизацияни қамраб олади. 

Масалан, Кодекс қуйидагиларни белгилайди:

— турли вазирлик ва идораларнинг ваколатлари, масъулияти ва функциялари;

— сув таъминоти хизмати томонидан сув етказиб бериш учун қилинган харажатларнинг қопланишини, етказиб берувчининг рентабеллигини таъминлаш зарурати;

— сув хўжалигида давлат-хусусий шерикликмеханизмларини жорий этиш шартлари;

— сув фонди ерларини, шу жумладан табиийсув манбалари ҳудудини, яъни дарёлар, сойлар вабошқаларни Сув хўжалиги вазирлиги балансигаўтказиш;

— сув муносабатлари соҳасидаги халқароҳамкорликнинг асосий йўналишлари.

Шундай қилиб, Сув кодекси сув ва сувдан фойдаланиш соҳасида ягона ҳуқуқий ҳужжатга айланади.

 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал