Ўзбекистонда зилзила пайти янги биноларда газ ва электр таъминоти тўсиб қўйилади

Ўзбекистонда зилзила пайти янги биноларда газ ва электр таъминоти тўсиб қўйилади

2024 йил 1 июндан III–IV тоифали бинолар кучли зилзила пайтида газ ва электр тармоқларини автоматик блокировка қилиш тизими билан қурилади.

Бундан ташқари, баъзи бинолар фаол сейсмик ҳимоя воситалари, сейсмик изоляция ва дампинг (тебранишларни юмшатиш ёки олдини олиш учун қурилмалар) билан лойиҳалаштирилади. Гап сейсмик фаол интенсивлиги 8 балл, зоналарда 5 қаватдан юқори бўлган тиббиёт муассасалари ва 9 қаватдан юқори бўлган бинолар ҳақида бормоқда.

Ушбу янгиликлар 2024 йил 17 апрелда Ўзбекистон Президентининг қабул  қилган қарорида белгиланган.

Янги чора-тадбирларга кўра, яқин келажакда кучли зилзила содир бўлиши мумкин бўлган ҳудудларни аниқлаш мақсадида мониторинг жорий этилади. 2024 йил 1 майдан бошлаб ҳудудларда кучли зилзила пайтида аҳолини қутқариш бўйича кўнгиллилар гуруҳлари тузилади.

2024 йилнинг 1 июлидан 5 ва ундан юқори балли зилзила вақтида юк кўтарувчи конструкцияларни автоматик назорат қилиш қурилмалари туфайли биноларнинг ҳолати ҳақидаги маълумотлар тезкор таҳлил қилинади.

2024 йил 1 июлга қадар техник ҳолати қониқарсиз бўлган бинолар “компенсацион инъекция технологияси орқали мустаҳкамлаш ва деформацияни олдинги ҳолатига қайтариш”усулидан фойдаланган ҳолда тикланади. Бу тажриба сифатида амалга оширилади. Ундан келиб чиқиб, 2024 йил 1 октябрга қадар бино ва иншоотлар пойдеворини мустаҳкамлаш ва деформацияларни бартараф этишда ушбу амалиёт тўлиқ татбиқ этилади.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал