Бошқирдистон корхоналари Ўзбекистондаги йўл қурилиши лойиҳаларига қизиқиш билдирмоқда

Бошқирдистон корхоналари Ўзбекистондаги йўл қурилиши лойиҳаларига қизиқиш билдирмоқда

Бошқирдистон Республикаси (Россия) йўл қурилиш саноатининг етакчи корхоналари делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Делегация таркибига “Уралмостострой” АЖ, “Башкиравтодор” АЖ, “Геостройпроект” МЧЖ вакиллари кирди.

Ишбилармонлик миссияси дастуридан Ўзбекистоннинг тармоқ бошқармалари, етакчи лойиҳа ташкилотлари раҳбарлари, салоҳиятли буюртмачилар билан учрашувлар, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликларига ташрифлар ўрин олган.

Делегация аъзолари Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили ўринбосари Игорь Каминин билан ҳам ишчи учрашув ўтказди ва унда мамлакатдаги йўл қурилиши лойиҳаларида иштирок этиш истагини билдирди. Хусусан, Ўзбекистонда автомобил йўллари, темир йўл ва автомобил кўприкларини қуриш лойиҳаларида.

Бошқирдистон автомобил йўллари узунлиги бўйича Россия ҳудудлари орасида 3-ўринни эгаллайди ва йирик лойиҳаларни амалга оширишда катта тажрибага эга.

“Уралмостострой” ОАЖ автомобиль ва темир йўл кўприклари ва турли тизимларнинг йўл ўтказгичларини қуриш билан шуғулланадиган йирик ихтисослаштирилган ташкилотдир.

“Башкиравтодор” ОАЖ Бошқирдистоннинг йўл саноатидаги етакчи корхона ҳисобланади. У автомобил йўлларини сақлаш, таъмирлаш, қуриш ва реконструкция қилиш билан шуғулланади.

“Геостройпроект” МЧЖ фаолияти муҳандислик-техник лойиҳалаш, қурилиш лойиҳаларини бошқариш ва техник маслаҳатлар беришни ўз ичига олган компания ҳисобланади.

 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал