Дизель ёқилғиси нархи арзонлашди

Дизель ёқилғиси нархи арзонлашди

19 февралдан бошлаб Ўзбекистонда ЕВРО-5 SSDF дизельёқилғиси нархи 15 фоизга арзонлаштирилди. Бу ҳақда мамлакат Энергетика вазирлиги расман маълум қилди.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини иқтисодий ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида дизель ёқилғисининг синтетик компонентини қўшиш орқали ишлаб чиқариладиган дизель ёқилғиси нархини дизель ёқилғиси-ЭКО нархларига нисбатан 15 фоизга пасайтирди.

Бугун, 19 февраль куни Жамиятга қарашли барча нефть базалари омборларидан ЕВРО-5 SSDF дизельёқилғиси бир тонна учун 11 608 190 сўмдан арзонлаштирилган нархда биржа савдоларига чиқарилди.

Эслатиб ўтамиз, биржа савдоларига қўйилган дизельёқилғиси нархини 15 фоизга пасайтириш вазифаси жорий йилнинг 12 февраль куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти учун ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган эди.

 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал