“ИННОПРОМ” — тажриба алмашиш учун самарали платформа

“ИННОПРОМ” — тажриба алмашиш учун самарали платформа

“ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида дунёнинг 27 давлати — Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон, Хитой, Туркия ва бошқа мамлакатлардан 450 дан ортиқ компания иштирок этди. Уч кун давомида кўргазмани томоша қилиш учун 10 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди. Унда ҳар бири маълум мақсадларни кўзлаган турли компанияларнинг маҳсулотлари тақдим этилди — биринчи навбатда тажриба алмашиш ва янги ҳамкорлар излашга имконият бўлди.


Айрим иштирокчилар ЎзА миллий ахборот агентлигига берган интервьюсида мақсадлари ҳақида сўзлаб беришди. “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси вакили Насиба Абдуғаниева 10 дан ортиқ тўқимачилик корхонаси маҳсулотларини намойиш этганини таъкидлади. Уларнинг экспозицияси –иплардан тайёр маҳсулотларгача кенг турдагитоварларни ўз ичига олди. Абдуғаниеванинг сўзларига кўра, хорижлик вакиллар Ассоциация стендига катта қизиқиш билдирган.

Ўзбекистонда ўтказилаётган Халқаро саноат кўргазмаси янги ғоялар манбаи, кўплаб лойиҳаларни амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилмоқда. Бу ўз маҳсулотни намойиш этиш ва бошқа корхоналар фаолияти билан танишиш мумкин бўлган майдондир, — деди Беларуснинг Инвестициялар ва хусусийлаштириш миллий агентлиги вакили Вероника Шавель.

Кўргазмада саноат парклари фаолияти бўйича тажрибаларини бойитиш, шунингдек, бу йўналишда ҳамкорлик қилиш истагида бўлган салоҳиятли ҳамкорларни топишга умид қилишди.

“Коммерсант” нашрининг Москва ишлаб чиқариш бўлими вакили Юрий Праслов “Чирчиқ” кимё-саноат технопаркида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш билан танишгани ҳақида гапирди. У Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги алоқаларни энергетика, фармацевтика, саноат ва бошқа соҳаларда ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигига эътибор қаратди.

Умид қиламан, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик Ўзбекистонда саноатнинг қайта тикланишига туртки беради, чунки арзон ишлаб чиқариш арзон энергия талаб қилади. Шу муносабат билан мамлакатингизда қуёш панеллари бўлиши мантиқан тўғри ва биз бу йўналишда янги келишувларни кутамиз, — деди Праслов.

Дарвоқе, “Чирчиқ” технопарки билан танишиш кўргазма доирасида ўтказилаётган экскурсиялар туфайли мумкин бўлди. Унда маҳаллий ва россиялик вилоят ҳокимликлари вакиллари, тадбиркорлар, йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этди. Улар фаолият натижалари ва ишлаб чиқариш жараёни билан таништирилди.

Резидентлар томонидан 32 миллион долларлик 14 лойиҳа амалга оширилиб, 450 иш ўрни яратилмоқда. Йил охиригача яна тўққизта лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган. Бу 50,6 миллион доллар сармоя киритиш ва 760 та иш ўрни яратиш имконини беради. Ишлаб чиқариш ҳажми 500 миллиард сўмдан ошади, экспорт эса 10 миллион долларни ташкил этади, —деди экскурсия давомида “Чирчиқ” дирекцияси директори Жаҳонгир Абдураҳмонов.

Бундай турлар “ИННОПРОМ” кўргазмаси тадбирларидан бири бўлиб, у ҳар йили кенг кўламли бизнес дастурини ўз ичига олади. Ундадолзарб масалалар муҳокама қилинадиган давра суҳбатлари ва сессиялар бўлиб ўтди. Жорий йилда Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, саноатда экологик тоза транспорт, стандартлаштиришни уйғунлаштириш, логистика ва бошқа кўплаб мавзулар бўйича муҳокама қилинди.


“ИННОПРОМ” шунингдек, турли мамлакатлар компаниялари вакиллари ўртасида учрашувлар ўтказиш, алоқаларни кенгайтириш ва шартномалар тузиш учун қулай платформани тақдим этади. Масалан, Россиянинг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси томонидан Россия Федерацияси областлари делегациялари билан бир қатор учрашувлар  ўтказилди. Уларда делегациялар Ўзбекистон бозорининг ўзига хос жиҳатлари билан яқиндан танишиши мумкин эди.

Кўргазма турли мамлакатлар компанияларига тўғридан-тўғри тажриба алмашиш билан бирга, ёшларга янги билимларни ҳам эгаллаш имконини бераётгани қизиқ. Масалан, “ИННОПРОМ”га M.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Осиё ва Африка мамлакатлари институти талабалари ташриф буюришди — улар Ўзбекистонда амалиёт ўташмоқда. Талабалар асосий мажлисда, “Чирчиқ” технопаркига боришдива Иркутск областида экспорт шартномаларини имзолашда иштирок этишди. Шунингдек, Россия Савдо миссияси вакиллари билан Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида суҳбатлашди.

 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал