Марказий Осиёда саноат кооперацияси даражасини қандай ошириш мумкин? “ИННОПРОМ” жавоб беради

Марказий Осиёда саноат кооперацияси даражасини қандай ошириш мумкин? “ИННОПРОМ” жавоб беради

“ИННОПРОМ. Марказий Осиё” кўргазмасининг бизнес дастури очиладиган ялпи мажлисда халқаро саноат кооперацияси, уни ривожлантириш, флагман лойиҳалари ва истиқболлари муҳокама қилинади. Унда Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари – Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев иштирок этади.

Умуман олганда, бизнес дастурининг асосий мавзуси халқаро, федерал ва минтақавий даражадаги саноат кооперацияси бўлади. Тематик муҳокамалар яшил транспорт, саноат логистикаси, стандартларни уйғунлаштириш, ЕОИИ доирасидаги ҳамкорлик ва бошқаларни қамраб олади.

Эслатиб ўтамиз, “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси 22-24 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатлардан 400 дан ортиқ йирик компаниялар, кичик ва ўрта тадбиркорлар, экспертлар иштирокэтади. Ҳозир ҳавола орқали кўргазмага рўйхатдан ўтиш давом этмоқда.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал