Меҳнат қилаётган ўзбекситонликларнинг 41 фоизи норасмий ишчилардир. Уларнинг расмий ишлаши учун нимани ўзгартириш керак?

Меҳнат қилаётган ўзбекситонликларнинг 41 фоизи норасмий ишчилардир. Уларнинг расмий ишлаши учун нимани ўзгартириш керак?

Бугунги кунда Ўзбекистонда банд бўлган аҳолининг 41 фоизи, яъни 5,5 миллион киши норасмий ишчилардир, деб хабар бермоқда ЎзА миллий ахборот агентлиги. Бир неча йил аввал якка тартибдаги тадбиркорлик соҳасида ишлаган расмий ходимлар сони 30 минг кишини ташкил этган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 8,4 минг кишига етди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантиришнинг янги механизмларини жорий этишга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”гиқонун лойиҳаси муҳокама қилиниб, биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Норасмий бандлик муаммоси, яъни расмий бандликсиз ишлаш ўта салбий тенденция бўлиб қолмоқда. Бу ходимларга ҳам, бюджетга ҳам ёмон таъсир қилади.

Биринчидан, одамлар ҳеч қандай қонуний ижтимоий кафолатларга эга эмас ва энг кам пенсия билан қолиб кетишади. Норасмий бандлик иш берувчи учун ҳам ноқулайлик туғдиради, масалан, у ходимлардан ўз мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ёки уларни интизомий ва моддий жавобгарликка тортишга ҳақли эмас.

Қонун лойиҳаси қуйидаги чора-тадбирларни назарда тутади:

- якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқнинг энг кам миқдори ойига БҲМ нинг 50 фоизидан (150 000 сўм) йилига 1 БҲМ (300 000 сўм) гача туширилади.

- савдо мажмуалари ва бозорларда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ходимлари учун амалдаги тартиб сақланиб қолади.

- чорвачилик, иссиқхоначилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик каби фаолият турлари билан шуғулланувчи фуқароларга ер участкаси майдонидан қатъи назар, ихтиёрий асосда ижтимоий солиқ тўлашга рухсат этилади. 

- “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги қонундан ер участкаси майдонига нисбатан белгиланган талаблар чиқариб ташланади.

Лойиҳада назарда тутилган ўзгаришлар якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек, шахсий томорқада якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқ тўлаш ва иш стажини ҳисоблашда янада қулайлик яратиши керак.

Шу тарзда норасмий бандлик улуши қисқариши ва расмий сектордаги бандлик улуши ошиши кутилмоқда. Муҳокамалардан сўнг депутатлар қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилдилар.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал