Омскда ШҲТга аъзо давлатлар минтақалари вакиллари учрашмоқда. Улар нимани муҳокама қилишади?

Омскда ШҲТга аъзо давлатлар минтақалари вакиллари учрашмоқда. Улар нимани муҳокама қилишади?

Омск шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар минтақавий раҳбарларининг IV форуми иш бошлайди ва 19 сентябрга қадар давом этади. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлардан, жумладан, Ўзбекистондан 500 га яқин киши иштирок этиши кутилмоқда.

Иштирокчилар орасида минтақавий етакчилар, давлат органлари, дипломатик идоралар ва бизнес вакиллари бор. Бундан ташқари, тадбирда Нигерия, БАА ва Япония тадбиркорлари иштирок этишади, бу эса тадбирга халқаро қизиқишдан далолатберади.

Ўз моҳиятига кўра, Минтақа раҳбарлари форуми ШҲТга аъзо давлатлар минтақавий етакчиларининг ихтиёрий бирлашмаси ва мулоқот майдонидир. У турли йўналишларда: савдо-иқтисодий, сармоявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган. Мақсадлар қаторида ҳудудлар ўртасида, жумладан, саноат соҳасида ҳам ҳамкорлик даражасини ошириш ҳам бор.

Форум доирасида саноат кооперацияси муаммолари, кооперация занжирларини ривожлантириш, қўшма таълим дастурлари ва ёшлар ҳамкорлигига бағишланган бир неча ялпи мажлислар ўтказилади. Шунингдек, кун тартибидан ШҲТ маконида логистика йўналишларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро ҳамкорлик, барқарор ривожланиш мақсадларига эришишнинг илғор тажрибалари ҳам ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, форум Россия ташаббуси билан 2020 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Биринчиси панел чекловлари туфайли видеоконференция орқали ўтказилди. Иккинчи форумга Челябинск мезбонлик қилган бўлса, учинчиси Тошкентда бўлиб ўтди. Кейин, 2022йилда нафақат ишбилармонлик алоқаларига, балки университетлар ва илмий ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга ҳам эътибор қаратилди.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал