Россия компаниялари Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш ниятида

Россия компаниялари Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш ниятида

Россия турли санкциялар гирдобида қолди, шу сабаб мамлакатда бир қатор тоифадаги товарлар тақчиллиги сезилмоқда. Ушбу муаммонинг ечими сифатида Россиянинг кўплаб компаниялари Ўзбекистон билан турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Ozon хусусий ёрлиғи

Ҳозирги вақтда энг муаммоли соҳалар – бу автомобиль эҳтиёт қисмлари, пардозлаш материаллари, уй-рўзғор буюмлари, болалар ва ҳайвонлар учун маҳсулотлар, гигиена воситалари, маиший кимёлардир. Бу  Procter & Gamble  ва бошқа йирик глобал брендлар Россиядаги фаолиятини тўхтатгани билан боғлиқ.

Шу муносабат билан Ozon компанияси ўз бренди остида турли маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ўтган ой у Ozon Pets, Ozon Sports, Ozon Baby, Ozon Travel и Ozon Home савдо белгилари учун ариза топширган. Шуйўл бтлан компания бир қатор тоифадаги товарларнинг тақчиллигини тўлдириши мумкин.

Ozon компанияси мамлакатда асосан ҳамкорлар ёрдамида маҳсулот ишлаб чиқаришни режалаштирган. Бироқ, Россия Федерациясида бир қатор тоифалар бўйича катта ҳажмдаги буюртмаларни бажара оладиган саноат тармоқларикўп эмас. Мутахассисларнинг фикрича, бундай ҳолатларда ишлаб чиқариш Қозоғистон ва Ўзбекистонга ўтказилиши мумкин. Масалан, улар спорт ва уй-рўзғор буюмларини ишлаб чиқариши мумкин бўлади.

Ресторан ва меҳмонхоналар

Россия ресторан ва меҳмонхоналар федерацияси президенти Игорь Бухаров бу соҳада Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш ниятида эканини маълум қилди. Улар биринчи навбатда сабзавот, мева, ёнғоқ ва винони тўғридан-тўғри етказиб беришдан манфаатдор.

Илгари ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар билан бевосита ҳамкорлик йўқ эди. Республикадан товарлар фақат бозор ва дўконларга етказилар эди.

Ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида май ойида россиядлик етказиб берувчи ва харидорлар билан махсус тадбир ўтказилади. У ерда харидорлар ҳамма нарсани синаб кўриши ва шартнома тузиши мумкин бўлади.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал