Тошкент жаҳон соғлиқни сақлаш маркази. TIHE 2024 да Россия кўргазмаси

Тошкент жаҳон соғлиқни сақлаш маркази. TIHE 2024 да Россия кўргазмаси

Тошкент бир неча кун давомида “Соғлиқни сақлаш – TIHE 2024” 28-халқаро кўргазмасида дунёнинг 21 давлатидан 7 мингдан ортиқ соҳа мутахассислари, 300 дан ортиқ компанияларни жамлаган жаҳон тиббиёти ва фармацевтика марказига айланди. Ўзбекистонда ўхшаши бўлмаган ушбу тиббиёт кўргазмаси тажриба алмашиш, инновациялар ва ҳамкорлар топиш учун майдондир. Россия анъанавий равишда энг қизиқарли иштирокчилардан бирига айланди.

Бу йил Россия томонидан “Made in Russia” бренди остидаги миллий экспозиция тақдим этилди, унда 24 та компания иштирок этди. Коллектив стенд турли минтақалардаги корхоналарни ифодаловчи таъсирчан географияни қамраб олди: Олтой ўлкаси, Волгоград, Кемерово, Москва, Нижний Новгород, Новосибирск, Свердловск ва Ярославл вилоятлари, Москва ва Санкт-Петербург, Татаристон Республикаси шулар жумласидан.


Россия компаниялари тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги илғор ишланмаларни турли соҳаларда –дастурлар ва симуляторлардан тортиб асбобларгача намойиш этди.

Жумладан, “Исток аудио” корхонасида реабилитация, кўриш кескинлиги ва эшитиш қобилиятини йўқотиш диагностикаси, юришфункцияларини тиклаш бўйича аппарат-дастурий тизимлар тақдим этилди. “Медкомплекс” компанияси турли хил тиббий операцияларни бажариш учун замонавий симуляторлар, масалан, трахеяни интубация қилиш ва қорин бўшлиғини пальпация қилиш ускуналарини намойиш қилди.


“МЛТ” бренди биологик намуналарни бўяш учун мосламалар ва микронамуналарни қопқоқ ойнаси остига жойлаштириш учун автоматик мослама, “СПДС” бренди эса паст частотали физиотерапия мосламаси, стерил эндоскопларни сақлаш учун шкафлар ва бошқаларни тақдим этди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Россия стендига қизиқиш билдирган. Унинг вакиллари Россия компаниялари маҳсулотлари билан атрофлича танишди.

Россия корхоналарининг ушбу кўргазмага қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлаш керак.Таққослаш учун, ўтган йили жамоавий стендда 12 та корхона: витаминлар, жарроҳлик лампалари, ўқув симуляторлари, диагностика ускуналари ва бошқалар ишлаб чиқарувчилари жамланган эди. Аммо, иштирокчилар сони кам бўлишига қарамай, 2023 йилда Россия стенди миллий стендлар орасида энг яхшиси деб топилганди.


TIHE Ўзбекистон тиббиёт ҳамжамияти учун асосий воқеа ҳисобланади. У мамлакатдаги ягона тиббий кўргазма бўлиб, Глобал кўргазма саноати ассоциацияси (UFI) томонидан тасдиқланган тадбир мақомига эга. Бу тадбирнинг нуфузи ва унинг иштирокчилари ва ташриф буюрувчилари таркиби жиҳатидан Ўзбекистонда ўхшаши йўқлигидан далолат беради.

TIHE кўргазмаси биринчи марта 1995 йилда бўлиб ўтган ва ўз фаолияти давомида барча қитъалар, жумладан, Европа, Осиё, Америка ва Африкадан вакилларни бирлаштирган.


Ушбу тиббий кўргазма тиббиёт соҳасидаги инновациялар ва мукаммаллик маркази бўлиб хизмат қилади. Бу, шунингдек, турли мамлакатлар вакиллари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқалар учун платформадир.

“Волгоградда даволаниш” лойиҳасини тақдим этган Россиянинг Волгоград вилояти делегациясининг иштироки бунга мисолдир. Маъруза тиббий ёрдам кўрсатиш, касалликларнинг олдини олиш ва соғломлаштириш туризмини ривожлантириш масалаларига бағишланди. Тақдимотда турли соҳалардаги тиббиёт мутахассислари сўзга чиқди.


Бундан ташқари, делегация Россиянинг Ўзбекистондаги савдо миссияси вакиллари билан учрашди. Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тизими, консултатив-диагностик ёрдамни ташкил этиш, Ўзбекистон билан тиббий туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Савдо миссияси Ўзбекистон ҳудудида “Волгоградда даволаниш” лойиҳасини илгари суришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.


Кўриб турганингиздек, “Соғлиқни сақлаш – TIHE 2024” кўргазмаси турли мамлакатлар, хусусан, Ўзбекистон ва Россия корхоналари учун ҳам, умуман, соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришда ҳам катта аҳамиятга эга. Турли соҳалардаги ҳамкорлик, тўғридан-тўғри тажриба алмашиш, замонавий технологиялардан фойдаланиш икки давлатда тиббий хизмат сифатини ошириш, тизимни сифат жиҳатидан модернизация қилиш имконини бермоқда. Бу эса асосий мақсад – ҳар қандай ёшдаги ва соғлиғи ҳолатидаги одамларга тобора юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш йўлидаги улкан қадамлардир.



O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал