Узоқ кутилган H&M тез орада Ўзбекистонда бўлади

Узоқ кутилган H&M тез орада Ўзбекистонда бўлади

Жорий ойда “Ўзтўқимачиликсаноат” делегацияси мода брендлари вакиллари билан уларнинг Ўзбекистон бозорига кириши бўйича музокаралар олиб боради, деб ёзади “Podrobno.uz”. Шундай қилиб, яқин келажакда мамлакатда H&M ва Zaraдўконлари пайдо бўлиши мумкин.

Делегация Германия, Испания, Жанубий Корея, Хитой ва Бангладешга ташриф буюради. Бу халқаро коалиция Cotton Campaign ўзбек пахтасига бўлган глобал бойкотга барҳам берганидан сўнг мумкин бўлди. Энди жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчилари маҳсулотлари учун ўзбек пахтасидан фойдаланиши мумкин бўлади.

“Ўзтўқимачиликсаноат” вакиллари бойкотнинг бекор қилиниши хорижий компанияларнинг қизиқишини ошириш ва сармоя оқимига олиб келишига ишонч билдирмоқда. Ташриф давомида делегация C&A, Falke, Zara ва Ўзбекистонда айниқса севимли бўлган H&M каби брендлар билан музокаралар ўтказиш режалаштирган.


Ўзбекистонликлар тез-тез интернетдан ушбу бренд кийимларини излашади. Илгари республика аҳолиси H&M маҳсулотларини Америка ва Туркия веб-сайтларида воситачилар орқали сотиб олиши керак эди. Мамлакатда бренд дўконлар пайдо бўлгач, харид қилиш анча осонлашади.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал