Ўзбекистон миллий иқтисодиёти 2030 йилга бориб икки баравар ошиши кутилмоқда

Ўзбекистон миллий иқтисодиёти 2030 йилга бориб икки баравар ошиши кутилмоқда

2017–2023 йилларда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот 137,3 фоизга ўсди. Яъни, 2023 йилда 1066,6 триллион сўмни ташкил этди. 2030 йилга келиб, иқтисодиёт ўз ўсишини икки баравар ошириб, ўртадан юқори даромадли мамлакатга айланишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Макроиқтисодиёт ва минтақавий тадқиқотлар институти ўз таҳлилида айтиб ўтди. Ўрганиш натижаларига кўра, ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ)нинг жадал ўсишига маҳаллий табиий-иқтисодий салоҳиятдан самарали фойдаланиш ҳамда 8 та вилоят: Тошкент, шаҳриНаманган, Тошкент, Андижон, Фарғона, Навоий, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш натижасида эришилди. 

Ҳудудларда иқтисодий ривожланиш барқарорлиги таъминланмоқда. Масалан, Андижон, Навоий ва Сирдарё вилоятларида ялпи ички маҳсулотнинг ўсишида саноат тармоғининг ўрни бор. Тошкент, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Бухоро вилоятларида хизмат кўрсатиш соҳаси етакчи тармоққа айланди.

Таҳлилларга кўра, 2023 йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 29,3 миллион сўмни ташкил этди. Таҳлил қилинаётган даврда иқтисодий ривожланган ҳудудларнинг мавқеи мустаҳкамланди. 6 та вилоятда (Андижон, Бухоро, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Хоразм вилоятлари) аҳоли жон бошига ЯҲМ улуши республика бўйича ўртача кўрсаткичга тенг.

“Ўзбекистон–2030” стратегиясида ҳудудлар салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш кўзда тутилган. Бунга эришиш учун қатор чора-тадбирлар амалга оширилади, масалан, аҳоли ва тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда вилоят ва шаҳарларнинг бош режаси ишлаб чиқилади. Улар қулай муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани яратади.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал