Ўзбекистон сайтларида 2022 йилда 4,3 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарлик аниқланган

Ўзбекистон сайтларида 2022 йилда 4,3 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарлик аниқланган

“Ўзкомназорат” инспекцияси томонидан 2022йилда “UZ” доменидаги 873 та веб-сайт мониторинги ўтказилиб, 4,3 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Уларнинг аксарияти амалдаги қонунчиликка зид бўлган материаллардир, деб хабар беради ЎзА миллий ахборот агентлиги.

Бундай ҳуқуқбузарликлар қаторига маънавий таҳдид солувчи ва ёшлар онгини эгаллашга қаратилган ахборот хуружлари ҳам киради. Улар ёлғон ахборот тарқатиш,  манипуляция қилиш, миллий-маънавий қадриятларни емириш, менталитетга мутлақо ёт бўлган қадриятларни тарғиб этиш, кибержиноятлар билан шуғулланади.

Ёшлар ўртасида интернет тармоғидан нотўғри фойдаланиш натижасида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, ўз жонига қасд қилиш, ахлоқсиз ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар ва бошқа салбий ҳолатлар кўпаймоқда.

Тошкент шаҳридаги Вестминстер университетида Олий Мажлис Сенати томонидан ташкил этилган “давра суҳбати”да шу ҳақда сўз борди. Йиғилишда ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар берилди. Бундан ташқари, иштирокчилар ушбу йўналишдаги фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 31 миллиондан ошди.



O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал