Ўзбекистонда ДХШ лойиҳаларини ривожлантириш жамғармаси тузилди. У нима қилади?

Ўзбекистонда ДХШ лойиҳаларини ривожлантириш жамғармаси тузилди. У нима қилади?

Ўзбекистонда Давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаларини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди. У ДХШ лойиҳалари бўйича хорижий ва маҳаллий маслаҳатчилар ва консалтинг компанияларининг хизматларини молиялаштиради.

Концепция, молиявий модел, баҳолаш, тендер ҳужжатлари ва ДХШ шартномаларини тайёрлаш борасида хизматлар кўрсатиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади.

Жамғарманинг вазифаларига, шунингдек, тендер жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш, маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш ва ДХШ секторини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун маблағ ажратиш киради.

Уни ташкил этиш тўғрисидаги қарор мамлакат Президенти томонидан 2023 йил 14 сентябрда имзоланди.

Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан биргаликда ташкил этилади. У ЕТТБ томонидан 5 йил давомида бошқарилади, кейинчалик узайтирилиши мумкин.

Жамғарма қуйидаги йўллар билан шакллантирилади:

- ЕТТБ томонидан жалб қилинган 10 миллион евро миқдоридаги грант маблағлари;

- ЕТТБнинг республикага 10 миллион евро миқдоридаги кредит маблағлари.

Жамғарма умумий қиймати 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ ДХШ лойиҳалари бўйича маслаҳатчилар хизматларини молиялаштиради. 10миллион доллар эквивалентидаги лойиҳалар халқаро SOURCE платформасида жойлаштирилган.

 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал