Россиялик экспертлар ўзбекистонлик абитуриентларга IT ҳақида маълумот беради

Россиялик экспертлар ўзбекистонлик абитуриентларга IT ҳақида маълумот беради

3–5 апрель кунлари Ломоносов номидаги Россия Шимолий (Арктика) Федерал университети (ШАрФУ) томонидан ташкил этилган “IT соҳасида йўлинги топ” онлайн мактаби бўлиб ўтади. Унда умумтаълим мактаблари ўқувчилари, мактаб, коллеж ва лицей битирувчилари ва бошқалар таклиф этилади.

ШАрФУ мутахассислари талабга эга ва юқори ҳақ тўланадиган IT касблари, уларнинг хусусиятлари ва истиқболлари ҳақида сўз юритадилар. Мактабнинг афзаллиги унинг онлайн форматида. Бундан ташқари, иштирок этиш бепул.

Онлайн мактаб қуйидаги мавзуларни ҳам қамраб олади:

— DevOps муҳандиси ва ML ишлаб чиқувчиси ўртасидаги фарқ;

— маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича мутахассис учун зарур бўлган кўникмалар;

— маълумотлар таҳлилчиси ва маълумотлар муҳандисининг вазифалари.

Ҳозирда рўйхатга олиш бошланди, у 31 мартгача давом этади. Рўйхатдан ўтиш narfu.ru сайтида амалга оширилади.

Қўшимча қилайлик, ШАрФУ Архангельскдаги олий ўқув юрти, Россиянинг федерал университетларидан бири. 2010 йилда яратилган. Университет турли соҳаларда мутахассислар тайёрлайди, масалан, ахборот технологиялари, табиий фанлар, муҳандислик ва энергетика.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал