Россиянинг “Синергия” университети Ўзбекистонда техник мактаб ва филиалини очади

Россиянинг “Синергия” университети Ўзбекистонда техник мактаб ва филиалини очади

2024/2025 ўқув йилида Наманган шаҳридаРоссия Синержи университети томониданочиладиган рақамли касблар техникуми иш бошлайди. У Ўзбекистонда талаб катта бўлган ИТ-касблари бўйича мутахассислар тайёрлайди.

Биринчи қабул кампанияси “Тизимбошқаруви”, “Веб-ишлаб чиқиш” ва “Ахборотхавфсизлиги” каби йўналишлар бўйича танловни ўзичига олади. Ўқитиш кундузги ва сиртқишаклларда ўтказилади. Келгусида техникумдақўшимча касбий таълим дастурлари очилади.

Бу “Синергия” учун биринчи хорижий таълиммуассасаси бўлади. Бундан ташқари, 2025 йилдамазкур университет Ўзбекистонда, хусусан, Тошкент шаҳрида ўз филиалини очишнирежалаштирмоқда. Вақт ўтиши билан Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида Намангандагикаби рақамли касблар техникумлари тармоғи йўлгақўйилади.

Бугунги кунда кўплаб ўзбекистонлик абитуриентлар хорижда ўқишни танламоқда ва ўқишни тугатгандан сўнг у ерда ишлашни афзал кўрмоқда. Наманганда техникумнинг очилиши иқтидорли ёшларнинг четга чиқиб кетишининг олдини олади ва ҳудуд ривожига хизмат қилади, —деди ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида гапирар экан, “Синергия” корпорацияси президенти Вадим Лобов.

Бундан ташқари, “Синергия” компанияси Ўзбекистонда Synergy Hub Junior халқаро болалар таълим марказини ишга туширди. Наманган ва Тошкент шаҳарларида 8–15 ёшли болалар учун мавзули машғулотлар ўтказилмоқда. Лойиҳа талабаларни дизайн, маркетинг ва дастурлаш соҳаларидаги замонавий мутахассисликлар билан таништиришга қаратилган.

 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал