Урганч ва Новосибирск университетлари илмий ҳамкорликни муҳокама қилди

Урганч ва Новосибирск университетлари илмий ҳамкорликни муҳокама қилди

Урганч давлат университетига Новосибирск давлат университети (НДУ) гуманитар фанлар институти делегацияси ташриф буюрди. Университетлар вакиллари Шимолий ва Марказий Осиётадқиқотчилари консорциуми доирасидаги илмий ҳамкорликни муҳокама қилдилар.

Россия университети делегацияси таркибидан институт директори, тарих фанлари доктори Андрей Зуев, профессор Татьяна Белица, тадқиқотчи Евгения Игнатьевалар бор эди. Учрашувда Урганч давлат университети ректори, профессор Баҳром Абдуллаев ҳам иштирок этди.


Икки олий ўқув юрти вакиллари археология соҳасидаги ҳамкорлик ва қўшма илмий анжуманлар ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар. “Эл-юрт умиди” жамғармаси кўмагида магистр ва докторантларнинг Новосибирск давлат университетига амалиёт ўташ учун сафарлари ҳақида ҳам сўз юритилди.

НДУ гуманитар фанлар институти 2016 йилда пайдо бўлган. Бунгача бу фанлар университетнинг Гуманитар фанлар факультетида ўқитилган. Институтда журналистлар, тарихчилар,шарқшунослар, тилшунослар, филологлар тайёрланади. НДУнинг ўзи Россиядаги энг йирик миллий тадқиқот университетларидан биридир.

Урганч давлат университети 1992 йилда ташкил топган. Унда 11 та факультет, магистратура ва сиртқи бўлим мавжуд. Жами 41 кафедрада 1000 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Университетда турли йўналишларда –кимё ва спортдан филология ва педагогикагача таълим олиш мумкин.



O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал