Ўзбекистонда “Инклюзив таълим” лойиҳаси бошланади

Ўзбекистонда “Инклюзив таълим” лойиҳаси бошланади

“Zamin” жамғармаси қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистонда “Инклюзив таълим” лойиҳасини амалга оширишга киришмоқда.

Ҳамкорлар қаторида Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирликлари, ННУ ННУ Digital generation Uzbekistan бор.

Лойиҳанинг асосий мақсади – Ўзбекистондаинклюзив таълим тизимини ривожлантириш, таълим олишда тенг имкониятларни таъминлаш ва болаларнинг индивидуал хусусиятлари, олдинги таълим ютуқлари, тили, маданияти, шунингдек, ота-оналарнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатидан қатъи назар, таълим олишда муваффақиятга эришиш учун зарур шарт-шароитларни яратишдир. 

Лойиҳа доирасида инклюзив таълимнинг мавжуд методологиясини таҳлил қилиш бошланди, умумтаълим мактабларида тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш учун ЮНИCЕФ ва бошқа кўплаб етакчи хорижий ташкилотларнинг амалиётчи экспертлари жалб қилинди.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал