Жуда ёш, лекин рапид бўйича Жаҳон чемпионати совриндори

Жуда ёш, лекин рапид бўйича Жаҳон чемпионати совриндори

Ўзбекистонлик ёш шахматчи Малика Норқулова 10 ёшида ўсмирлар ўртасидаги рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади. У рапидбаҳсларда қатнашиб, 8 очко тўплашга муваффақ бўлди.

Чемпионат 25-29 апрель кунлари Албаниянинг Дуррес шаҳрида бўлиб ўтди. Унда 43 давлатдан 350 киши иштирок этди.

Малика ФИДЕ халқаро шахмат федерацияси байроғи остида қатнашган ҳиндистонлик Шарвааника ва Алис Юнкерга ютқазиб, бронза медалини қўлга киритди.


Таъкидлаш жоизки, Малика ёш бўлишига қарамай, нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида ёш шахматчиларнинг кучли рақобатчиси ҳисобланади. Унинг натижалари буни исботлаб туради. Жумладан, у март ойида Тошкентда шахмат бўйича ўтказилган  Women’s Chess Championship да 12 ёшгача бўлганлар гуруҳида 1-ўринни эгаллади. Унда 13 давлатдан 100 нафар шахматчи иштирок этди.

Бундан ташқари, Малика ўз гуруҳида шахмат бўйича 8, 10 ва 12 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати (2024), Ўзбекистон чемпионати (2024), мактаб ўқувчилари ўртасидаги Осиё чемпионати (2023)да биринчи бўлди.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал