Имконсиз нарса йўқ. Мўйноқлик ўқитувчи ва тадбиркор буни амалда қандай исботлаяпти?

Имконсиз нарса йўқ. Мўйноқлик ўқитувчи ва тадбиркор буни амалда қандай исботлаяпти?

Марат Тўқсонбоев болалигида полиомиелит билан касалланган ва шифокорлар унга хафа қиладиганташхис қўйишган. Шунга қарамай, у қийинчиликларни қандай енгиш ва бахтли бўлишни ўз мисолида исботлади. Марат Plov.Press нашрига берган интервьюсида ҳаёти ва касбий фаолияти ҳақида гапирди.

Бош ва қўл бирга ишласин

42 ёшли Марат 10 йилга ёшроқ кўринади – ўртабўйли, қалин сочли йигит, илиқ табассуми биланмулоқотнинг илки дақиқалариданоқ сизни бутунлай ўзига ром қилиб қўя олади. Марат дўстлик ва муҳаббатнинг қадрини билади ва ҳеч кимнинг ўзига ачинишига йўл қўймайди. Болалигида кўп нарса ўзига боғлиқлиги, агар касалликка бўйсунса, ҳаёти тўрт девор ичида ўтишини тушунди. Марат буни истамади, худди дастлаб шифокорларнинг ўғлига қўйган ташхиси бўлмағур нарсадек туюлган ота-онаси каби.

– Полиомиелитга чалинганимда 10 ойлик бўлганман, эндигина биринчи қадамларимни ташлай бошлаган эканман. Оёғим ҳам, қўлим ҳам ишламай қолган, шифокорлар ота-онамга ҳеч қачон юра олмаслигимни айтишган, – деб эслайди Марат. – Ойлар давомида шифохонада ётганимиздан сўнг ота-онам Мўйноқдан Тошкентгача олиб боришди, уйда оддий болалардек улғайишим учун барча шароитларни яратиб беришди.

Унинг бахтига, тез орада қўллари ишлади ва Марат, ўз тенгқурлари бўлган барча ўғил болалар сингари яратди, ихтиро қилди ва синаб кўрди.

– Болалигимда металл ва ёғоч билан ишлашни яхши кўрардим, гаражда отамнинг кўплаб захираларини майда буюмлар ясашга сарфлардим. Кейин бу арзимас буюмлар жавондаги ўйинчоқлар қаторидан жой олар, уларни унутиб ҳам юборардим. Сўнгра ускунани қисмларга ажратиш ва йиғиш вақти келди. Тескари жараён анча қийин бўлиб чиқди, – дейди Марат жилмайиб. –“Таъмирдан” кейин радио ёки эски телевизор ишламай қолар, лекин дадам уста бўлиш йўлидаги ҳаракатларимни ҳеч қачон қораламасди.


Марат, шунингдек, компьютер қандай ишлашини аниқлашга илк бор уринганида, отасининг иш компьютерини титкилаб ҳам кўрган. Натижада кўплаб керакли ҳужжатлар ўчиб кетган ва ишкомпьютери ёнмай ҳам қолган. Шунда Марат бу борада фақат қизиқиш камлик қилишини тушунган. Демак, билим ва тажриба керак. У махсус адабиётлар ўқишни бошлаган, компьютерлар, дастурлар, жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча керакли маълумотларни интернетдан дискга юклаб олиш учун Нукусга боради.

– Ҳаракат қилишим чекланганлиги учун бош ва қўл билан ишлаш кераклигини тушундим. Ускуналарни таъмирлаш тўғри қарор эди. Аммо олий маълумот олиш орзусидан воз кечмоқчи эмасдим, – дейди Марат Тўқсонбоев.

Таслим бўлишга ҳаққи йўқ эди

1997 йилда Марат биринчи уринишда Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтига ўқишга кирди. Грант асосида ўқиди, тўрт йил давомида информатикага оид ҳамма нарсани ўрганди. Дипломни қўлга киритиб, Мўйноқга қайтиб, коллежлардан бирида дастурчи бўлиб ишлай бошлади. Бўш вақт кўп эди ва Марат унга дарс беришларини сўради.

– Бу ўқитувчи сифатида биринчи тажрибам эди, гарчи дастлаб фақат ахборот технологиялари соҳасида кетишимга ишончим комил бўлса ҳам.Кейин  – маҳалла фуқаролар йиғинида педагог-мураббий ҳам, – дея давом этади Марат.


– Онам бутун умрини болаларга бағишлаган, у математика ўқитувчиси. Ўзим эса ҳозир Мўйноқ шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган мактабда информатика фандан дарс бераман. Ўн йилдан кўпроқ вақт олдин тадбиркорлар учун мураббийликни ташлагандан кейин яна бу ерга келдим. Математикани умуман ёқтирмаганлар тўсатдан бешга ўқий бошлаганини кўргач, мактабга қайтганинг бежиз эмаслигини тушунасан. Афтидан, ота-муҳандис ва она-ўқитувчи генлари ўзини кўрсатмоқда, – дейди Марат.


Марат 2009 йилда Мўйноқда хизмат кўрсатиш марказини очишга қарор қилиб, мактабни тарк этишга мажбур бўлганди. Ускуналарни уйда таъмирлашга ҳам тўғри келар, чунки бутун тумандан мижозлар унга мурожаат қилишарди. Телефонлар, ноутбуклар, принтерлар ва бошқа қурилмаларни мижозларга ўз вақтида қайтариш учун тунда ҳам ишлашга мажбур бўларди.

– Ўзим яхши кўрган ишимни хотиржам қила оладиган жой керак эди. Озроқ жамғармам бор эди, унга кредит маблағини қўшиб, икки қаватли бино қурдим. Ҳозир биринчи қаватда устахонам бор, иккинчи қаватда компьютер ўйинлари хонаси очишни режалаштирганман, у ерда ҳам болаларга турли дастурлар билан ишлашни ўргатаман, – дея давом этади суҳбатдошимиз. – Тадбиркорлик билан шуғулланиш қийин бўлиб чиқди, лекин бу вақт давомида ота-онам, рафиқам, дўстларим, туман раҳбарияти қўллаб-қувватлади. Ҳозир ногиронлар ўз режасини амалга ошириш учун кўплаб имкониятлар яратилган. Улардан фойдаланиб, нафақат мақсадингизга эришишингиз, балки бошқа одамларга ҳам буни амалга оширишга ёрдам беришингиз мумкин. Асосийси, ҳамма нарсани бирданига олишга интилмаслик ва агар бирор нарса нотўғри бўлса, бирдан умидсизланмаслик керак. Ҳаётимда бошқа одамлар каби бир неча борйиқилдим, лекин ўрнимдан турдим. Бунинг сабаби, ўзимга ачинмадим ва бошқаларнинг ҳам менга ачишинишларига йўл қўймадим. Агар бир марта таслим бўлсангиз, қайта-қайта такрорлайверасиз. Менинг эса бунга ҳаққим йўқ эди.

Худди тош девор каби 

Маратда эркак учун керак бўлган ҳамма нарса бор – оила, севимли иш, ҳақиқий дўстлар. Рафиқаси Лилия билан бир ўғил ва бир қизни тарбиялашмоқда. Эр-хотин етти йилдан бери бирга.


– 2008 йилда фотограф бўлиб ишлардим, тўйлар, турли байрамларни суратга олардим. Ўша Янги йил арафасида ёшлар байрамни нишонлаш учун келган майдонда эдим. Уларнинг орасида Лили ҳам бор эди. Жингалак сочлари қор билан қопланган нозиккина қиз менда яхши таассурот қолдирди, – деб эслайди Марат. – Мен уни бошқа кўрмадим, лекин қачондир Лилия билан яна учрашаман деб умид қилардим. Шундай бўлди ҳам. 2012 йилда бир дўстим уни устахонамга олиб келди,орзуимдаги қизнинг компьютерини тузатиш керак эди. Икки йилдан кейин биз турмуш қурдик.

Лилия Марат билан ўзини ортида худди тош девор тургандек ҳис қилишини тан олади. У ишончли, кучли, ғамхўр, ҳазил туйғусига эга.

– Марат ўз камчиликлари устидан ҳазил қилишни яхши кўради ва тез-тез унинг фикрларига қўшилиб тураман, – дейди Лилия. – Биз куламиз, бир-биримизни мазахлаймиз, жанжал ва бир-бириниайблаш эса бизга бегона. Ҳар доим ўз жуфтимда қатъий шахсиятни кўрганман, унинг энергияси бир неча кишига етади. Имконсиз нарса йўқлигини аниқ билади. Ва буни ўз мисолида исботлади.

Унинг ўзига ачиниш билан беҳуда сарфлайдиганвақти йўқ – мактабда ўқувчилари устозини кутади, уйда – оиласи, хизмат кўрсатиш марказида –шошилинч таъмирлаш керак бўлган жиҳозлар кутади. Маман ўғли эса кичик ёрдамчи, у дадасиҳақиқий мўъжизалар яратадиган устахонада бўлишни яхши кўради.

Марат ўзини қандай бўлса шундайлигичатарбиялагани учун ота-онасидан миннатдор. Ўз имкониятларини тақдири баъзан қўядиган тўсиқлар – оғриқлар ва шарт-шароитларга қарамасдан юзага чиқара оладиган инсон у. Баъзан, ўз қоидаларингиз билан яшаш керак ва ҳамма нарса албатта амалга ошади, деб ишонади у.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал