Соғлиқни сақлаш вазирлиги акциялари. Аҳолининг ночор қатламига ёрдам

Соғлиқни сақлаш вазирлиги акциялари. Аҳолининг ночор қатламига ёрдам

2023 йил 1 августдан 1 сентябргача Ўзбекистонда “Кекса авлод саломатлиги ойлиги” ўтказилмоқда. Бу Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жорий йилда ўтказилаётган биринчи бундай тадбир эмас. PLOV.PRESS улар ҳақида кўпроқ маълумот беришга қарор қилди.

Кекса авлод саломатлиги ойлиги

Мазкур акция доирасида 55 ёшдан ошган кекса авлод вакиллари ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудларда малакали шифокорлар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Аввало, тиббий кўрикдан ўтказиладиган шахслар рўйхати шакллантирилди. Рўйхатдаги одамлар ёши, жинси ва саломатлиги ҳолатига қараб гуруҳларга бўлинган. Кейин бир ой давомида улар махсус тиббий бригадалар назоратида профилактик ва чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилди. Жумладан, чекка ва чегарадош ҳудудларда тиббий кўриклар ташкил этилади.


Масалан, Самарқанд шаҳридаги 10-сонли поликлиникада кўриклар ташкил этилди. Акцияда 4000 дан ортиқ кексалар иштирок этди. Самарқанд вилоятининг Пайариқ ва Булунғур туманларида ҳам акция ўтказилди. Булунғур туманидаги “Янгиобод” маҳалла оилавий врачлик пунктида кўрик ташкаил қилинди

Қабул куни 500 дан ортиқ аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди, уларнинг кўпчилигига амбулатор ва стационар даволанишга йўналтириш бўйича тавсиялар берилди.

Таъкидлаш жоизки, ойлик бошланишидан аввал республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларидан мутахассислар, жумладан юқори ихтисослаштирилган мутахассислар ўқитилиб, жадвал тузилди.

Сўровлар натижаларига кўра, давлат кўмагида кекса авлод вакиллари саломатлигини тиклаш ва мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди:

— ўткир ва сурункали касалликларга чалинган беморлар гуруҳи. Улар бирламчи тиббий ёрдамнинг кундузги шифохоналарида амбулатор шароитда даволанади. Стационар ёрдамга муҳтожлар туман, шаҳар ва вилоят даражасидаги тиббиёт муассасаларига юборилади;

— юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож беморлар гуруҳи. Уларга вилоят ва республика муассасаларига имтиёзли йўлланмалар берилади.

Қўшимча қиламиз, бугунги кунда Ўзбекистонда 55 ёшдан ошган қарийб 3 миллион 200 минг кишиистиқомат қилади. Акция туфайли сурункали хасталикка чалинган юз минглаб кексалар вилоятдаги ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг малакали мутахассисларидан кўрик ва маслаҳат олиш имконига эга бўлди.

Бошқа акциялар

Жорий йилнинг 7 июнидан 7 июлига қадар илк бор “Диспансер назоратидаги ва имконияти чекланган болалар саломатлиги ойлиги”ўтказилди. Мазкур акция туфайли сурункали ва оғир хасталикка чалинган қиз ва ўғил болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Жорий акцияда бўлгани каби, дастлаб ўз туманидаги диспансер назоратида бўлган ва касалликка чалинган болалар рўйхати шакллантирилди.


Шундан сўнг махсус тиббий бригадалар томонидан оилавий поликлиника ва оилавий врачлик пунктлари, кўп тармоқли марказий поликлиникаларда, жумладан, уйда чуқурлаштирилган кўриклар ўтказилди.

Кўриклар натижаларига кўра ҳар бир боланинг саломатлигини тиклаш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари белгиланиб, индивидуал соғломлаштириш режаси тузилди.

Қуйидаги чоралар кўрилди:

— бир гуруҳ касал болалар уйда даволанишга тўғри келди;

— бошқа гуруҳи амбулатор — бирламчи тиббий ёрдамнинг кундузги шифохоналарида;

— стационар тиббий ёрдамга муҳтож беморлар туман, шаҳар ва вилоят даражасидаги тиббиёт муассасаларида даволанди;

— юқори технологияли тиббий ёрдамга муҳтож болаларга вилоят ва республика муассасаларига имтиёзли йўлланмалар берилди.


Шунингдек, 1 июлдан 1 августгача “Устоз ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” акцияси ўтказилди. Акция доирасида мактаб ўқитувчилари ва боғча тарбиячилари профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан, скрининг текширувидан ўтказилди.

Тиббий кўрик натижаларига кўра иштирокчиларнинг соғлиғини тиклаш чоралари ҳам кўрилди:

— сурункали касалликлар биринчи марта аниқланган шахслар диспансер кузатувига олинди. Шунингдек, улар индивидуал даволанишга тавсия қилинди;

— ўткир ва сурункали касалликларга чалинган беморлар амбулатор шароитда бирламчи тиббий ёрдамнинг кундузги стационарларида ёки туман, шаҳар ва вилоят миқёсидаги тиббиёт муассасаларида даволанишга йўналтирилди;

— юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббиётга муҳтож беморларга вилоят ва республика муассасаларига имтиёзли йўлланмалар берилди.

Дарвоқе, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 10 минг 118 умумтаълим мактабида 510 мингдан ортиқ ўқитувчи ишлайди. Улар 6,3 миллиондан ортиқ ўқувчиларга сабоқ беради.


Кўриб турганингиздек, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳаракатлари аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ёрдам беришга қаратилган. Бундай тадбирлар туфайли мамлакат аҳолиси, жумладан, махсус отрядлар борган чекка ҳудудлардагилар ҳам юқори малакали мутахассислардан ёрдам олиши мумкин. Уларга маслаҳат ва кейинги даволаниш учун йўлланмалар берилади.

Бу йилги тенденциядан келиб чиқиб хулоса қилишимиз мумкинки, келгусида ҳам шундай акциялар ўтказилади. Бу эҳтиёжманд фуқароларга юқори малакали тиббий ёрдам олиш имконини беради.



O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал