Подпишитесь
на наш Telegram канал
Умумий тарихий ўтмиш ҳақида гап кетганда, мултфилмлар каби мавзуга кам одам тегади. Бироқ, рус ва ўзбек болалари Чебурашка, Карлсон, Тумандаги кирпи ва бошқа кўплаб қаҳрамонлар даврасида улғайган.
Хамар галереясида бўлиб ўтадиган “Болаликка қайтиш” кўргазмасига ташриф буюрувчилар ўзбек ҳунармандларининг маҳоратига қойил қолишлари, соғинч ҳиссиётлари билан танишишлари мумкин. У Марказий кўргазмалар зали (МКЗ) биносида жойлашган. Кўргазма 29 сентябргача давом этади.
Тўртинчи маротаба ўтказилаётган кўргазма иштирокчилари Тошкентдаги “Қўғирчоқлар уйи” дизайнер қўғирчоқлар ва ўйинчоқлар ҳунармандлари жамияти вакилларидир. 14 нафар ҳунарманд аёл томонидан жами 28 дона қўғирчоқ тақдим этилди. Экспонатлар турли техникада тайёрланган: газлама, пахта ва ип, папье-маше, полимер лой. Кўргазманинг ўзига хос жиҳати шундаки, у муаллифларнинг болалар суратлари ва уларнинг қаҳрамонлар яратилиши ҳақидаги ҳикоялари билан бирга ўрин олган.
Ташкилотчилардан бири Ольга Томлинг шундай деди:
“Биз томошабинларимизни болалик даврига —энг бахтли ва беташвиш вақтларига қайтармоқчи эдик. Кичкина ва бепарво бўлган кунларимиз хотиралари биз катталарда илиқ ва ёрқин туйғуларни уйғотади. Ҳар бир ҳунарманд аёллар уларни қўғирчоқларига солишга ҳаракат қилишди”.
Катталар ўтмишга шўнғишади ва ёш меҳмонлар нафақат совет мултфилмлари қаҳрамонлари, балки кундалик нарсалар билан ҳам танишишлари мумкин. Мисол учун, кўргазмада девор гилами, пионер формаси, стационар телефонлар билан жиҳозланган стенд мавжуд. Меҳмонлар, шунингдек, тегиниш орқали нарсаларни тахмин қилиш ва севимли ёзувлари учун овоз бериш каби кичик тадбирларда иштирок этишлари мумкин.
O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda